Ўзбекистон: Туркий давлатлар бугун Россия ва Хитойга бас кела оладими? Туркий давлатлар ташкилотининг эртага, 10 ноябрь куни Самарқандда бошланувчи айни ном остидаги илк саммити худди шу каби саволларни ҳам пайдо қилмай қўймаган. Бунга мазкур саммитнинг Россия Украинага очган уруш ҳануз давом этаётган ва айни шу уруш боис, минтақада геосиёсий танглик янада кучайган бир пайтга тўғри келаётгани сабаб бўлган. Туркий давлатлар ташкилотига кирувчи Туркия ва кузатувчиси бўлган Венгрия эса, НАТОнинг тўлақонли аъзолари саналишади. Шундай экан, Россия ва Хитойнинг минтақадаги гегемонлиги қаршисида бугун Туркий давлатлар нима қила олишади? Батафсил Би-би-си Ўзбек хизматининг таҳлилий подкастида танишинг.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: /
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
8 ноя 2022