Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев куйлайди
"Ўзбекистон" телеканали
Бугун биз кўрсатувимизда санъат ҳақида, санъатнинг жамиятга таъсири ҳақида суҳбатлашамиз. Санъат бу эзгулик, яхшилик, завқу шафқ, тарбиядир. Ушбу санъат ҳақида кўрсатувимиз меҳмони Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндоти Шерали Жўраев билан суҳбатлашамиз. Сиз 50 йилдан ошдики сиз санъат ичидасиз.Санъатни сиз ичидан биласиз деса бу асло муболаға бўлмайди. Бу давр ичида кўп ишларни кўрдингиз, шону шуҳрат, обрў-эътибор, ўрно келганда ноҳақликлар ва ҳоказолар. Айтиш керак мана шу вақт ичида ўзбек санъати ҳам ўзгариб борди. Сиз узоқ йиллар санъатнинг ичида юрган, санъатнинг пасту баландини биладиган, санъат ҳақида айтишга ҳаққи бор санъаткор сифатида сиз санъатимиздаги охирги ўзгаришларни қандай баҳолаган бўлардингиз?
Шерали Жўраев: Ҳақиқатдан санъат инсоннинг ичидаги энг нозик туйғуларни кўрсатидан нарса бу.Ҳозирги кунларда жуда ажойиб ишлар бўляпти. Ҳозир санъаткорнинг ҳақ-ҳуқуқи ва эшитувчининг ҳақ-ҳуқуқи бор. Хабарингиз бор юртимизда бахшиларнинг фестивали ва мақом санъатининг фестиваллари ўтказилди. Бу замонамиздаги янгилик албатта. Элнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилиняпти.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
11 сен 2020