Тёмный

Ўзбек давлатчилигида Қорахонийлар давлатининг тутган ўрни | Tarixiy savol 

UZBEK TV
Подписаться 3 млн
Просмотров 3,3 тыс.
50% 1

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВЛАТИ, хонийлар ёхуд Хоқонийлар давлати - Шарқий Туркистон, еттисув ва Тяньшаннинг жан. ён бағрида ташкил топган давлат. Қорахонийлар сулоласк бошқарган. Қд. нинг барпо этилишида қарлуқ, чиғил ва яғмо қабилалари етакчи роль ўйнаган.
Қорахонийлар давлатининг салтанат даражасидаги ривожи ва тараққиёти 10-а. нинг 2-яр-мига тўғри келади. Абдулкарим Сотуқ Буғрохон ҳокимиятни эгаллаб, ўзини «Қорахон» деб эълон қилади. Буғрохондан кейинги барча хонлар ҳам ушбу ун-вон билан улуғланган.
Мазкур давлат чегарасида ислом дини кенг ёйилган. Қорахонийлар ўз давлат чегарасини сомонийлар сулоласига тегишли ҳудудлар ҳисобига кенгайтириш сиёсатини олиб боришган. Сомонийлар ҳокимияти бу вактга келиб, чуқур сиёсий, ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутиб заифлашиб қолган эди. Ана шундай вазиятда қорахонийлар сомонийлар пойтахти Бухорони деярли қар-шиликсиз ишғол этишади. Бироқ, Ҳасан Буғрохон бетоблиги туфайли Бухорода узоқ турмай, Қашқарга қайтишда йўлда вафот этади. 996 й. қорахонийлар яна Мовароуннаҳр сари юриш бошлайди. Ғазнавийлар билан олиб борилган музокаралар натижасида ўртада шар-тнома тузилиб, унга кўра, Сирдарё ҳав-заси қорахонийлар қўлига ўтади. Амударёнинг жан. даги ерларда ва Хуросон ҳудудида Сабуктегинш ҳукмронлиги ўрнатилади. Сомонийлар ихтиёрида эса Мовароуннаҳрнинг марказий қис-мигина қолади. Сомонийлар ҳокимияти тугатилгач, 10-а. охирларига келиб, Қорахонийлар давлати Амударёнинг юқори ва ўрта оқимларидан то Еттисув, шарқда эса Торим дарёсигача бўлган катта ҳудудга эгалик қилади. Амударё Қорахонийлар ва Ғазнавийлар давлати ўртасида чегара бўлиб қолади. Лекин ушбу 2 туркий давлат ўртасида ҳам Хуросон ҳудуди учун ўзаро урушлар бўлиб ўтади. 1006 ва 1008 й. ларда қорахонийлар Хуросонга қўшин тортиб, Балх, Тус ва Нишопур ш. ни забт этади. Лекин Султон Маҳмуд Ғазнавий қорахонийларга зарба бериб, Хуросонни ўз қўлида сақлаб қолади. Ғазнавийлар кейинчалик дастлаб ўзлари ер бериб, ҳомийлик қилган салжуқийлар билан зид-диятга киришиб, ўртада катта ҳарбий тўқнашувлар юз беради. 1040 й. да эса Данданакон жангиаа ғазнавийлар салжуқийлар томонидан қақшат-қич зарбага учраб ўзларини қайтиб ўнглай олмайди. Ғазнавийлар давла-тини бу инқирозидан, қорахонийларнинг маҳаллий ҳукмдори Иброҳим Бўритегин фойдаланиб қолади. У дастлаб Хутталон, Вахш ва Чағониённи ғазнавийлардан тортиб олади. Кейинчалик бутун Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсунди-риб мустақил сиёсат олиб боради. Оқибатда Қорахонийлар давлати 1041 й. га келиб 2 мус-тақил давлатга: шарқий ва ғарбий қисмга бўлиниб кетади. Шарқий қис-мига Еттисув, Қашқар, Тароз, исфижоб, Шош ва Шарқий Фарғона кирган. Пойтахти Боласоғун, маданий маркази Қашқар бўлган. Ғарбий қисм Мовароуннаҳрдан то фарғона водийсининг ғарбий чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига олади. Маркази Самарқанд ҳисобланган.

Опубликовано:

 

2 окт 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 28   
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 2 года назад
Нега олимлар янглиш малумот беришади ёки ишончли малумотлардан бехабарларми?Корахонийлар узларини аник Афросиёб авлодлари деб аташган.Салжукийларга келсак Салжукийларни вазири Низомулмулк уз асари "Сиёсатнома"асарида Салжукийларни Афросиёб авлодларидан деб малумот беради.Туркия тарихчи олимлари(Нежати Демир) малумотларга кура тарихда Турк хоконлари,Уйгур хоконлари,Корахоний хоконлари,Салжукийлар, Хоразмшох узларини Афросиёб авлодлари деб аташган.Корахонийлар кучманчи-чорвадор булса адабиёт,маданият,савдо,пул зарб этиш,давлатчилик,дехкончилик, хунармандчилик кандай ривожланган.Кучманчи Туркий халклар адабиёти бундан 100-200 йил олдин ривожланди холос.Уз аждодларимизни кучманчи чорвадор деб Лой чапласак давлатчилигимиз камситилмайдими?Салжукийлар давлатини курувчи хонадон огуз эмас балки Карлук Туркларидан(Узбек)булиб вазир ва амирлар хам Карлук Туркларидан булган,факат Салжукийлар кушинлари ва гарбга кучган халк кучманчи туркманлардан иборат булган.Ахолининг купчилиги туркман кавмлари булган учун давлат туркманлашиб кетади.Салжукийларни келиб чикиши "Шажараи Тарокима"асарида келтирилган унда Салжукбекни отаси Тукок душманларидан кочиб туркманларни киник уруги ичига яширинади.Тукокбек жанговор жанг санатини яхши узлаштиргани учун Огуз ябгуси томонидан туркманларга бек булади.Тукок вафот этгандан Сунг урнига Салжукбек утиради.Салжукбек ва авлодлари туркманларга Султон булгандан сунг узларини Огузхонни эмас балки Афросиёбнинг авлодлари эканлигини такидлашган ва 33 та оталарини санашган.Салжукийларни Афросиёб авлодларидан булганлигини билган туркманлар куп марта исён килганликлари манбаларда келтирилган.Агар олимларимиз буюк аждодларимиз Корахонийлар хакида оз малумотга эга булсалар кардош Туркия олимларидан яхши малумотларни урганишлари мумкин, эски совет давридаги сохта малумотлар факат давлатчилигизга болта уришга каратилган.
@umldumlf6677
@umldumlf6677 Год назад
Корахонийлар булар узбек халкининг ота боболари бизни тарихни урислар бузиб ташлашган
@SHOXRUHMIRZO-r6u
@SHOXRUHMIRZO-r6u Год назад
Корахонийлар давридан колган шахарлар хозрги эроннинг бази шахарлари ва туркманистонинг тулик Кисми бухоро кашкадарё сурхондарё тожикстон бутун худуди Билан. ва Самарканд жиззах Ташкент вилоятидан Ангрен Шахри Киргизстан ерларидан хам бази шахарлар тожикстон ва хиндистоннинг тожикстон чегарасида якин шахарлар. ва афгоонистон худудлари покистонгача чузлган . худди хозрги Россия ерларидек катта эрга эга болган . КОРАХОН СУЗИНИНГ МАНОСИ ХАМ УЛАРНИ КЕЛИБ ЧИКИШИ ЕСМЕР РАНГЛИ КОРА КИШИЛАР БОЛГАН ФОРСИЙ ТУРКИЙ АРАБЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПГАН БИР ИМПЕРИЯ . БУХОРО ХОНЛИКЛАРИ САМАРКАНД ХАМ АМИР ТЕМУРДАН ОЛДИНГИ САРОЙЛАР КОРАХОНЛИЛАРДАН КОЛГАН ХАММАСИ ДАВР АЛМАШАДИ ХАР ХИЛ ТУЗУМЛАР КИРИБ КЕЛОВРАДИ АКАЛАР КЕНГ ФИКИРЛАНГ КОРАХОНЛИЛАРДАН ХАМ ОЛДНГИ ДАВРЛАРНИ ЁРИТИШ КЕРАК АФСУС БУ СОХАДА УЗБЕКСТОНДА МУТАХАСИСЛАР КАМ
@muhammadjonhisenov374
@muhammadjonhisenov374 Год назад
Сомонийлардан колган жойлар
@ibrohimjonegamberdiyev5394
@ibrohimjonegamberdiyev5394 10 дней назад
​@@muhammadjonhisenov374Somoniylardan kam narsa qolgan
@yashnarkadirov4526
@yashnarkadirov4526 3 года назад
Корахонийлар бу узбекларни жамланишини яни бир миллатга айланишини бошлаб берган.Айникса тилимиз тарафдан. Нимага жуда кам ахамият берамиз.
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 2 года назад
Синч ва кушсинч килиб Уй килиш аждодларимизни Энг кадимги Уй куриш услубларидан бири булган.Бундай Уй куриш Корахонийлар замонида Шаркий Туркистондан Гарбий Туркистонгача,Салжукийлар замонида Туркия худудигача таркалган.Хозир хам Туркияда синчли уйлар ЮНЕСКО карамогига олинган.
@ХасанбайЗулунов
@ХасанбайЗулунов 17 дней назад
Ажойиб эшитириш лекин, Корохонийларни тарихини домлаларимиз бир томонлама урганишганлиги куриниб турибди, Корохонийлар деганда Чингизий Мугулларни хам тушуниш керак чунки Чингизий Мугуллар туркий забон узбек кабилаларидан бири булган Чингизийлар Давлат тили корлук диалектида булган.
@nurilonuriloevich7359
@nurilonuriloevich7359 3 месяца назад
Рахмат тугри Узган шахрида корохони султонларини кабрлари бор биз султоним деб атаемиз
@ahmmad.83-yz2sg
@ahmmad.83-yz2sg Год назад
Корлуклар давлати
@ВатангаАшик
@ВатангаАшик Месяц назад
Корахонийлар булар Уйгурлар!!!
@SHOXRUHMIRZO-r6u
@SHOXRUHMIRZO-r6u Год назад
Шербек ака топпа тогри гапрган
@nurmuhammadbey4572
@nurmuhammadbey4572 Месяц назад
Корахонийлар Хукмдори Манас булади !!!!
@ВатангаАшик
@ВатангаАшик Месяц назад
Елгон гапирма!!!Корахонийлар булар Уйгурлар!!!
@ШарафУсманов-с4л
Тарихшуносларимиз хам хоин. Тарихни ноль бахо. Максад совет даврида бузиб курсатилган манбалар. Селджуклар хам узларини афросиеб авлодларимиз деган худдики туркхоконлари деганидек яъни корохонийлар каби. Тфу сандака олимларга
@islomhaqnazarov8505
@islomhaqnazarov8505 Год назад
Tarixni Gʻoliblar yozadi yolgʻon va haqiqatni ochiqlash ham bir muncha qiyin ish
@obugil3133
@obugil3133 3 года назад
Assalomu alaykum! Ko'rsatuvlaringni juda yaxshi ko'raman. Ishlaringga omad. Bir taklifim o'zbek xalqining tashqi ko'rinishining tipik shakli borasida ham ko'rsatuv qilsangizlar. Albatta bunda O'zbekistonlik antropolog olimlarni ham jalb qilsangiz! Rahmat barchasi uchun!
@СОМОНАХМАДЗОДА-щ5в
@СОМОНАХМАДЗОДА-щ5в 10 месяцев назад
Карахонидское государство- тюркое государство это правильно.а тот многие узбеки таджикское государство Сомонидов говорят тюрское госудврство это неправда
@dhdhdhdhdh187
@dhdhdhdhdh187 3 месяца назад
Эй узбек сен кучмпнчилигиндан ор киляпсанми ха мен учун шараф ота боболпримиз кучманчи булганлигидан кучмачилигиз сабаб жангари булганлигимиз сабаб урта осиёни беклари булганмиз кучманчи жангари ота боболаримиз бизга самарканд бухоро урганч хива туркистон тошкент узгени мерос колдирди унумдор сер хосил ерларни мерос колдирди хуш айтчи урта осиё халклари орасида козокда кыргызда туркманда тожикда узбек халки юртидек шахарлар борми йук сени мени аждотларимиз жуда кучли дов юрак кучманчи жангари,адолатли маданиятли окимишли зиёли беклар булишган бу давлатга биз донишманд узокни кура билган кучмачи жангари хон амир султоларимиз исломий олимларимиз туфайли эришдик бизни кучманчи жангари аждотларимиз биз учун уятли иш килгани йук сен мараз жангари кучманчи ота боболаримизни куркоклигинг рускулигинг ризк кулигинг билан рухини чинкиратяпсан эй мараз сузингни кайтиб ол кучманчи жангари донишмант аждотларингдан кечирим сура мен сени кечирим сураган каментарини кутиб коламан агар кечирим сурамасанг мен сендай нон курни каргайман
@islomhaqnazarov8505
@islomhaqnazarov8505 Год назад
Tarixsiz kelajak yoʻq
@islomhaqnazarov8505
@islomhaqnazarov8505 Год назад
Hamma aka uka Odam avlodlarimiz
@ahmmad.83-yz2sg
@ahmmad.83-yz2sg Год назад
Сен бесавод
@ahmmad.83-yz2sg
@ahmmad.83-yz2sg Год назад
Я уважаю казок и киргиз. Ани про Корлуклар история рассказывает. Узбек про карлук не рассказывайте
@ahmmad.83-yz2sg
@ahmmad.83-yz2sg Год назад
Сизлар тарих шнос эмас. Сизлар эшак
@ШовкатЖалилов
@ШовкатЖалилов 3 года назад
Ундан ташкари Хоконийларнинг авлодлари Фаргона водийсида турклар ярим кучманчи холатда яшаб келишябди.
@TurobjonYoldoshov
@TurobjonYoldoshov 7 месяцев назад
Корахонийлар бу корлуклар
Далее
#10 ISLOM KARIMOV QANDAY SHAXS EDI? - Lolazor podcast
2:22:16
KEMENGER в прямом эфире!
1:52:15
Просмотров 868
Tarixiy savol Xiva xonligi
1:00:58
Просмотров 105