Тёмный

Ўз вақтида Бобур қўналға қилган Қизил мозор мабараси тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,8 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд - маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.
Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.
Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Опубликовано:

 

20 фев 2023

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 5   
@user-ol8fs3mv4h
@user-ol8fs3mv4h Год назад
УЗБЕКСТОН АХОЛИСИГА ХАЙРЛИ ТОНГ.ХАР БИР ХОНАДОНГА АЛЛОХНИ РАХМАТИ ЁГИЛСИН ХЕЧ КАЧОН ОИЛАНГИЗДАН ТИНЧЛИК ХОТИРЖАМЛИК АРИМАСИН.🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
@avaztursunqulov1706
@avaztursunqulov1706 Год назад
Шарқий Эрон Форслари ,Ўрта Осиё худудига фақат араблар босқини даврида арабларга хизмат қилиб келишган. Бу 8 аср охирларида араблар форслар билан хукмронлик қилишган бўлса форс қишлоқларида 11-12 асрларда ( тазик) тожик номи билан яшаганлар...
@gulbahorrahmanova202
@gulbahorrahmanova202 Год назад
Бобурмирзо буюк сиймо! Кўп ўйлайман, водийда яшаб қолганида кўп тарихий бинолар ҳам Ҳиндистода эмас, водийда қурилармиди?.....
@user-ol8fs3mv4h
@user-ol8fs3mv4h Год назад
Хурматли админ мабара ёзилипти шуни макбара деп ёзинг.
Далее
SAMARQANDNI ENG BOY O'ZBEKLARI (EXCLUSIVE)
1:41:00
Просмотров 4,4 млн
Cat Corn?! 🙀 #cat #cute #catlover
00:54
Просмотров 5 млн
마시멜로우로 체감되는 요즘 물가
00:20
Просмотров 10 млн
Best father #shorts by Secret Vlog
00:18
Просмотров 3,2 млн
Bunisiga nima deysiz | Farruh Soipov 2024
14:36
Просмотров 219 тыс.