Андижонлик Аббосбек Анорбоев Москвадаги қурилиш ташкилотларининг бирида сантехник бўлиб ишлайди.
У коллежда ҳуқуқшуносликка ўқиган, олийгоҳга кирмоқчи, тамомлаб халқ учун хизмат қилмоқчи эди.
Ўқишдан йиқилганидан сўнг отасининг таклифи билан 18 ёшида Россияга ишлашга кетди.
- 25 йил бошқа тузумда яшаб ўқидик. Ҳамма ақллилар бу ерда, Россияда «дангасалар» юрибди, деган фикримиз бўлган, шундай дейишган - онгимизда қолган, - дейди Аббосбек.
Москвага келгач адолатли давлат ва жамият ҳақида кўп ўйлашини айтган муҳожир йигитнинг катта орзуси бор: у неча йилларки, фуқаролик ололмаётган онасига ўзбек паспорти олишда кўмаклашиш ва ҳажга юбориш ниятида.
23 ёшли муҳожир Аббосбек Анорбоевнинг мулоҳазалари билан танишинг.
19 ноя 2019