Тёмный

Ғиждувоннинг машҳур ширмой кулчаси қандай тайёрланади? | Borib ko'ramiz 

UZBEK TV
Подписаться 3 млн
Просмотров 10 тыс.
50% 1

"Бориб кўрамиз" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Ҳар бир жой номининг ўзига хос тарихи ва англатадиган маъноси бор. Улар маълум даврга бориб тақалади ва ўша даврдаги воқеа-ҳодисалар, анъаналар ҳақида ҳикоя қилади.
Фанда географик жой номлари топонимлар, уларни тадқиқ қилувчи йўналиш эса топонимика дейилади. Kun.uz мухбири Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими Андрей Кубатин билан боғланиб, Тошкент воҳасидаги қадимий жой номлари ҳақида қизиқарли маълумотларни олди.
Топонимларни ўрганиш нима учун муҳим?
Жой номлари ёзма ва археологик манбалар каби ҳар бир ўлка учун муҳим тарихий манба ҳисобланади. Топонимик маълумотлар ҳудуднинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти ҳақида тарихий тасаввурлар бериш билан бирга қадимда ҳар бир ҳудудда қандай этнослар яшаганини аниқлашга ҳам катта ёрдам беради. Ўзбекистон ҳудудида минг йилдан зиёд тарихга эга жой номлари жуда кўп, жумладан, Тошкент вилоятида ҳам.
Тошкент воҳаси қадимдан Марказий Осиё халқлари тарихида муҳим ўрин тутган. Чоч воҳасида қадим ва илк ўрта асрларда мавжуд бўлган жой номларига оид маълумотлар асосан хитой ва араб-форс манбаларида сақланиб қолган. Воҳага тааллуқли баъзи бир жой номлари эса қисман суғдий ва бошқа тиллардаги манбаларда учрайди.
Чинончкат - Чиноз, Фаранкат - Паркент
IX-X асрларнинг араб географлари ўз асарларида Тошкент шаҳри - Бинкет номи билан бирга Тошкент воҳасидаги ўнлаб шаҳарлар номларини тилга олишган. Бу номлар худди ўшандай, қисман ёки сал ўзгарган шаклда вилоятдаги шаҳар ва қишлоқларнинг номи сифатида шу кунгача сақланиб келгани билан аҳамиятлидир.
Масалан, Х аср географи Мақдисийнинг «Аҳсан ут-тақосим фи маърифат ул-ақолим» («Иқлимларни ўрганиш учун энг яхши қўлланма») асарида Чинончкат, Кабарна, Номадвонак, Баркуш, Фаранкат, Заранкат, Навкат, Хос, Бискат каби шаҳарлари номлари тилга олинган.
Чинончкат Чиноз шаклида ҳозир Чиноз тумани маркази ва туман номида, Кабарна Кавардан шаклида Юқори Чирчиқ туманидаги қишлоқ номида, Баркуш Паргос шаклида Бўстонлиқ туманидаги қишлоқ номида, Фаранкат Паркент тумани маркази ва туман номида, Заранкат Заркент, Намадвонак Номданак шаклида Паркент туманидаги қишлоқлар номида, Хос ўз ҳолича Бекобод туманидаги қишлоқ номида, Бискат Пискент шаклида Пискент тумани маркази ва туман номида ҳозиргача сақланиб қолган.

Опубликовано:

 

3 окт 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 18   
Далее
Avaz Oxun - Anomal sovuq
14:29
Просмотров 392 тыс.
Marg‘ilon “brendi” shirmoy non
9:34
Просмотров 66 тыс.
NAMANGANLIK AKADAN 1500$ BIZNES NON APARATI
25:26
Просмотров 97 тыс.