Тёмный

Қадимги Марғилон тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 3,3 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўрта Осиёнинг кўпгина қадимги шаҳарларидан фарқли ўлароқ Марғилон ўзининг 2000 йиллик тарихи давомида бир жойда жойлашган ва тараққий этган. Олиб борилган археологик тадқиқотларга қараганда, қадимги шаҳар ҳозирги Марғилон шаҳрининг Маъшад маҳалласи ҳудудида жойлашган тепалик ўрнида бўлган. Қадимги шаҳар 20 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, у ҳукмдор қароргоҳи арки аъло ва бевосита шаҳардан иборат бўлган. Бу шаҳар Фарғонанинг асосий шаҳарларидан бири бўлиб, бу ерда ҳунармандчилик анча тараққий қилган. Айниқса, шаҳарда ҳунармандчиликнинг кулолчилик соҳаси яхши ривожлан- ган. Милоднинг II асрларига келиб шаҳар ҳудуди янада кенгайган. Бу даврда шаҳарда мафку- рий марказ - маҳобатли оташпарастлар ибодатхонаси бунёд этилган. Шаҳарнинг тез суръатлар билан ривожланиши Буюк ипак йўли бўйлаб ҳаракат қилаётган савдо карвонларининг Марғилон орқали ўтиши учун замин яратган. VII аср бошларида араб қўшинларининг Фарғонага бостириб кириши натижасида водийнинг бошқа шаҳарлари каби Марғилон ҳам та- наззулга юз тутди. Лекин, кўп ўтмай, шаҳарда ҳаёт ўз изига тушди.
Марғилон X-XII асрларда ўз тараққиётининг юқори босқичларидан бирига кўтарилди. Шаҳар Мовароуннаҳрнинг йирик сиёсий, иқтисодий, маданий ва илм-фан марказлари қаторидан жой олди. Нумизматик топилмаларга қараганда, бу даврда Марғилон зарбхонасида илк бор тангалар зарб қилина бошлади. Шаҳарда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Ҳунармандчилик тез суръатлар билан тараққий этди, тоғ-кон саноати ривожланди. Натижада Буюк ипак йўлининг Фарғонадан ўтган жанубий йўналиши Марғилон орқали ўтадиган бўлди. Бу ҳол шаҳарда савдо-сотиқнинг кенг ривож олишига туртки бўлди. Маълумки, фарғоналиклар савдода сўғдийлардан қолишмаган. Фарғоналикларнинг савдода моҳир бўлганлиги, даромадда бир-бирлари билан рақобат қилганликлари тўғрисида Хитой йилнома- ларида ҳам қайд қилинган (Бичурин, 1950. С. 188).
Мўғуллар истилоси даврида Марғилон таназзулга юз тутди. Амир Темур ва темурийлар даврида шаҳарда ҳаёт тез жонланиб, Марғилон водий ҳаётидаги ўз мавқеини тиклаб олишга муваффақ бўлди. Қўқон хонлиги даврида Марғилон хонликнинг энг ривожланган шаҳар- ларидан бири бўлиб, унинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаган. Шунинг учун бу шаҳарга, одатда, ҳоким қилиб шаҳзода ёки ҳукмрон сулоласига энг яқин бўлган киши тайинланган.
Чор Россияси Қўқон хонлигини босиб олгач, водийдаги ўз маъмуриятининг маркази сифа- тида Марғилон шаҳрини танлаши, бу ерда мустаҳкам қалъа барпо этиши ва шаҳар яқинида Янги Марғилон - Фарғонага асос солиши ҳам бежиз эмас. Бунда Марғилон шаҳрининг водий- нинг ўша давр сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни эътиборга олинганлиги та- биийдир. Хусусан Марғилон Фарғонани Хитой билан боғловчи стратегик ва савдо йўли йўналишида жойлашганлиги инобатга олинган.
Марғилон советлар даврида ҳам ўзининг иқтисодий ва маданий мавқеини, анъанавий аҳамиятини ҳамда ўзига хос кўринишларини сақлаб қолди ва ривожлантирди. Марғилон шаҳри ўзининг 2000 йиллик тарихи давомида Ўрта Осиёнинг фан, маданият, маънавият ва маърифат марказларидан бўлиб келди. Бу ерда буюк алломалар, шоир ва шоиралар, санъат- корлар, моҳир ҳунармандлар етишиб чиқдилар. Улар ўзларининг қомусий билимлари, дилкаш шеърияти, юқори санъати ва анъанавий касб-ҳунарлари билан Марғилон шаҳрини дунё узра тараннум этдилар. Бу борада XII асрда яшаб ижод этган Бурҳониддин ал-Марғиноний номини қайд қилишнинг ўзи кифоя. Аллома ўзининг “Ал-Ҳидоя” асари билан нафақат Мовароун- наҳрда, балки бутун ислом дунёсида ҳуқуқшунослик илмининг султони даражасига кўтарилди. Бу асар ислом дунёсида бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Увай- сий ўзининг серқирра шеърлари билан шеъриятда ўчмас из қолдирди. Маъмуржон Узоқов, Та- марахоним, Мукаррама Турғунбоева, Саодат Қобулова каби кўплаб санъаткорлар эса ўзбек санъатини дунёга танитдилар.

Опубликовано:

 

19 апр 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 8   
@salohidingiyosov4559
@salohidingiyosov4559 3 года назад
Meng shaxrim Marg'ilon
@uzbek.qizi.mohitobon.margi4923
@uzbek.qizi.mohitobon.margi4923 3 года назад
Margʻilonim 😘
@user-zo7or6zi2t
@user-zo7or6zi2t 13 дней назад
3 ming yillik tarixga ega
@ozodadadakhanova6728
@ozodadadakhanova6728 3 года назад
❤❤❤❤🤞💑🥰😍💋💏
@user-ps2ub7el2w
@user-ps2ub7el2w Год назад
ИЛМ АХЛИЛАРИ БИЛАН БЕЗАНГАН МАРГИЛОНИМ, КОРИЛАР ЮРТИ
@user-hj9cx1cd7v
@user-hj9cx1cd7v 3 года назад
Маргилонним
@tasnima_008
@tasnima_008 2 года назад
Марғилоним менга муносиб фарзанд була олдимиикан иш😔😔😔😔
@user-nc8zx3uh9c
@user-nc8zx3uh9c 3 года назад
маргилон неча ешга кирди
Далее
best way out of the labyrinth🌀🗝️🔝
00:17
Просмотров 2,1 млн
Burhoniddin Marg'inoniy 1-qism
27:38
Просмотров 668
Nókis kánshilik institutı
5:34
Просмотров 6 тыс.
Sevara Nazarxon "Qarg'alar"
6:29
Просмотров 89 тыс.