"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Жом - Самарқанднинг қадимги дарвозаларидан бири. Қашқадарёнинг Чироқчи тумани ва Улус чўлларига туташиб кетган қишлоқ нафақат вилоят, балки республикамизнинг энг “кекса”, шу билан бирга, аҳолиси 30 мингдан ошган йирик аҳоли масканларидан биридир.
Жом қишлоқ фуқаролар йиғини таркибида Жом, Гирдиқўрғон, Тегирмонбоши, Омондара каби катта маҳаллалар бор. Ҳудуди ҳам шунга монанд - жуда тарқоқ.
Жомнинг қадимги номи архив материалларида келтирилишича, ЯМ бўлиб, почта, алоқа бўлими деган маънони берар экан. Ўзга музофотдан келиб кетаётган чопарлар шу ерда чарчаган отларини бошқа от билан алмаштириб, йўлини давом эттирганлар. Турли талқинларга кўра, ЯМ, ЖАМга айланиб, охирги ЖОМ кўринишини олган, деган тахминлар бор.
13 дек 2021