Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Сталин қатағонлари қурбони бўлган адиб ва маърифатпарвар зиёлилар шахси ва меъросига эътиборнинг камайиб бораётгани кузатилади.
Жумладан, Абдулла Қодирий (1894) ва Усмон Носир (1912) сингари ўзбек адабиётининг атоқли намоядалари таваллудининг 120 ва 100 йиллик саналари расман нишонланмаган.
Маҳаллий журналистлар давлат телевидениеси ва радиосида улар ҳақидаги эшиттириш ва кўрсатувларга тақиқ қўйилганини айтишади.
Самарқандлик навоийшунос олим Муҳаммаджон Маҳмуд Қодирий ва Усмон Носирлар билан нафақат замондош, балки қисматдош ҳамдир.
100 ёшли Муҳаммаджон ота 1937 йилда Самарқанд Давлат Университетида талаба экан, "Троцкийчи" сифатида айбланиб, маҳкум этилади ва 10 йилдан ортиқ умрини Сталиннинг меҳнат лагерлари ва сургунда кечиради.
У ўзи каби қатағон қилинган Абдурауф Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир ҳақидаги қимматли хотираларни асраб келаётган кам сонли ўзбек зиёлиларидан.
Би-би-си Муҳаммаджон Маҳмуд билан туркум суҳбатлар уюштирган.
16 сен 2024