Қашқадарё вилояти, Муборак туманида янги нефть-газ конденсати кони аниқланди. Мазкур кон «Epsilon Development Company» компаниясига берилган 5та инвестиция блокидан бири бўлган Муборак инвестиция блокининг Баҳористон тузилмасида жойлашган бўлиб, «Баҳористон кони» деб аталиши маълум қилинди.
Қайд этиш жоизки, Epsilon Development Company Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига биноан Култоқ-Қамаши, Сурхон, Устюрт, Муборак ва Ғарбий Фарғона инвестиция блокларини ўзлаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширмоқда. АҚШ компанияси юқорида зикр этилган инвестиция шартнома ҳудудларидаги табиий газ захираси 561 млрд кубометрга баҳоланган. Прогноз захираларни тасдиқлаш ва ўзлаштириш учун 4,8-5,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган. 2020 йилда газ ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 15 миллиард куб метрга, газ конденсатини - 600 минг тоннага етказиш мўлжалланмоқда.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
16 авг 2019