Telegram kanalimiz t.me/mysportuz
Instagram kanalimiz / mysport.uz
Mysportuz. WhatsApp Gruppasi
chat.whatsapp.com/FtoreEPkP6Y...
twitter kanalimiz / mysport_uz
/ mysportuz
/ mysport.uz
Telegram Murojaat uchun 👉 t.me/mysportuz_bot
«Ёввойи Арман». Боксчининг қозоқ мафияси етакчисига айланиши тарихи
7 январь куни Қозоғистонда 37 ёшли криминал авторитет, Арман Дикий лақаби билан танилган Арман Жумагелдиев қўлга олинди. Ҳукумат Жумагелдиевни январь ойидаги намойишлар етакчиларидан бири деб атаган, у ўз чиқишларида ватандошларини зўравонликдан тийилишга чақирган бўлса-да, уни талончиликлар уюштириш ва ҳукумат вакилларига ҳужумларда айблашмоқда. Намойишчиларнинг ўзи эса уни етакчи сифатида тан олмаган ва ҳатто калтаклашган.
Арман Дикий ўзи шундоқ ҳам жиноят оламининг машҳур шахсларидан бири эди. Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида у яна диққат марказига чиқди. Эндигина 37 ёшга кирган йигит бу қадар тезлик билан катта таъсирга эга шахсга айланиши алоҳида тарихга эга.
Боксдан жиноят оламига
Чимкентдаги камбағал оилада туғилган Арман Жумагелдиев болалигидан боксга қизиқади ва бу спорт турида қатор муваффақиятларга эришади. Гарчи гавдаси улкан ва техникаси яхши бўлмаса-да, қайтмаслиги ва чайирлиги билан мураббийлар эътиборини қозонади. У ўз фаолияти давомида 16 та медаль олишга муваффақ бўлган ва уларнинг 10 таси олтин медаллардир. Энг кўзга кўринарли ютуғи - жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани бўлган.
12 янв 2022