АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов соҳага оид фуқаролардан келган саволларга жавоб берди:
🔜 Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳам бино ва иншоотлар давлат кадастрида ҳисобга олиниши мумкинили белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қандай ҳолатларда Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик белгиланади?
🔜Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197 ҳамда 229(1)-моддаларида белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Агар фуқаро ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бинони бузиб ташласа, жаримадан озод қилинадими?
🔜 Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Жавобгарликдан озод этиш кодекснинг 60-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликка тегишли, яъни ер участкасини ўзбошимча эгаллаб унда қурилиш қилиш билан боғлиқ ҳолат бундан мустасно.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
❓Кадастр идораларида мақсадсиз фойдаланилган ерларни олиб қўйиш ваколати борми?
🔜 Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан судга мурожаат қилинади. Мақсадсиз фойдаланилаётган ерларни олиб қўйиш фақатгина суд тартибида ҳал этилади.
17 май 2024