Тёмный
No video :(

"Ҳақ йўл - аҳли суннатдир!" Р.Т. Эрдўған 

mU-aLL-im
Подписаться 1,7 тыс.
Просмотров 1,9 тыс.
50% 1

Қуръон ўқиш яришувида гапирган нутқидан. 18 апрель 2023 йил.
... Йўқолган нарсани йўқолган жойида излаш керак...
Ислом ўлкалари анча вақтдан бери бошдан кечираётган ташвишлардан қутутлиш йўлини фақат мана шу тарзда топа олади. Янаям лўндароқ қилиб айтадиган бўлсам, бизга керак бўлган нарса Усмон ал-Ўшийнинг “Амолий” рисоласидагидек содда, соф, самимий, соғлом эътиқоддир. Ушбу эътиқод асрлар бўйи Ўрта Осиёдан Болқонларга ва шимолий Африкагача ислом оламининг барча минтақаларида иймон дунёмизга йўл кўрсатиб раҳнамолик қилди. Ўзаро алоқа имконлари чегараланган узоқ асрлар давомида ислом оламининг ҳар хил минтақаларидаги асосий эътиқодга мансуб миллионлаб мусулмонларнинг Қуръонга ва ҳадисларга бир хил нуқтаи назардан қарашлари мана шундай ғайратлар натижасидир.
Бугун алоқа воситалари турли-туман, тезкор ва қўл етадиган жойда бўлишига қарамай кўнгул ва зеҳн диёримиз тарқоқ, чил-парчин бўлса, ҳаммамизга муштарак қадриятларга (аҳли суннат этиқодига) керакли аҳамиятни бермаслигимиздандир.
Энди сизга “Амолий” рисоласидан баъзи байтларнинг таржимасини хотирлатиб, гапимни тугатмоқчиман.
"Махлуқотнинг илоҳи - қадийм ва комил бўлган Мавломиз (Худо)дир.
У -ҳайй (тирик), ҳақ ва жалол сифати эгасидир.
Аллоҳ яхшилик ва ёмонликни мурод қилади, хоҳлайди. Лекин ёмонликдан рози эмас.
Сифатлари Зоти билан айни ҳам эмас, Зотидан айри ҳам эмас.
Раббимиз жавҳар ҳам, модда ҳам, маъно ҳам эмас. На бутун, на бутуннинг бўлагидир.
Қуръони карим махлуқ эмас. Раббнинг каломи башарият каломидан юксакдир.
Раҳмон бўлган Аллоҳни ҳеч қайси суратда махлуқотда ўхшатиш тўғри эмас.
Шериги ва ўхшаши бўлмаган Аллоҳ, ҳар қандай ёрдамчидан ҳам покдир.
У барча махлуқотни ўлдиради ва кейин ҳақларини бериш учун қайта тирилтади.
Яхшилик аҳли учун жаннатлару неъматлар, куфр аҳли учун азоб бўлади.
Мўминлар жаннатда Аллоҳ жамолини қандайлиги билинмаган ва тушунилмаган ҳолда кўради.
Пайғамбарларга ва ҳар хил вазифалар эҳсон қилинган фаришталарга ишониш фарздир.
Расулларнинг охиргиси ҳошимий, жамил сифати эгаси бўлмиш бизнинг пайғамбаримиздир.
Шубҳасиз ул зот барча пайғамбарларнинг энг устуни ва тожидир.
Ул зотнинг шариати Қиёмат кунигача боқийдир.
Пайғамбарлар атайлаб гуноҳ қилишдан ва вазифадан бўшатилишдан муҳофаза қилинган.
Ақл эгаларининг яратувчини билмаслиги, танимаслиги узр бўлолмайди.
Яхши, солиҳ амаллар фарз бўлса ҳам, иймондан (-га дохил) эмас.
Қабрларда ҳар бир шахс тавҳиддан сўралиб имтиҳон қилинади.
Эй иймон аҳли! Инсонларнинг жаннатга кириши Раҳмоннинг фазлу карамидандир.
Тоғлардай гуноҳ қилган бўлсалар ҳам, солиҳларнинг катта гуноҳ қилганларга шафоат қилишлари ҳақ.
Иймон эгалари гуноҳлари сабабли жаҳаннамда абадий қолмайди.
Мана шундай содда ва асосий ҳукмлар изидан чиқмагунча асло йўлимиздан адашмаймиз, манзилимиздан чалғимаймиз.
Раббимиз бизларни Қуръони каримнинг ва Аҳли суннатнинг қутлуғ йўлидан айирмасин!
Амолийга ўхшаган шеърий кўринишда ёзилган айниқса болаларга мўлжалланган туркча рисолалар тайёрлаб, бошланғич синфлардан бошлаб ҳар жойда биринчи дарс сифатида ёдлатишни таъминлашимиз керак."
Мана шу тилак ва туйғулар билан Қуръони каримни чиройли зқиш мусобақасига иштирок этиб, даражалар қозонган, ҳакамлик қилган қорийлармизни табриклайман!...
Минг ойдан мақбул бўлган Қадр кечасининг хайрларга васила бўлишини тилайман. Ҳозирдан Ҳайит байрамингизни табриклайман. Барчангизга саломлар бўлсин. Соғ-саломат қолинг.

Опубликовано:

 

25 авг 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 21   
@nodirbekkarimov9868
@nodirbekkarimov9868 Год назад
Жумхурбаши Р.Т.Эрдоган афандимизи Оллох курисин
@banuatahan
@banuatahan Год назад
@banuatahan
@banuatahan Год назад
🕊️🕊️🕊️
@banuatahan
@banuatahan Год назад
👍🏻
@banuatahan
@banuatahan Год назад
🎉
@user-vc1gf3je7w
@user-vc1gf3je7w Год назад
Илохим бизи Узбегистонимиздаям бошлангич синфданок курон укишни бошласин тезрог Амин узинг тезрог насиб кил
@uzincom
@uzincom Год назад
Сирожиддин Али бин Усмон ал-Ўший ҳанафий фақиҳларидан. Аллоҳ раҳмат қилсин.
@abilovusen
@abilovusen Год назад
Машаллох, Аллох узоқ хайирли умрлар берсин
@inomjon7090
@inomjon7090 Год назад
Mashaalloh
@user-et8nd3be2k
@user-et8nd3be2k Год назад
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ РОХМАТУЛЛОХУ БАРАКАТУХ КАРДАШЛАРИМ ЭРДАГАНДЕК ПОДШОХЛАРГА АЛЛОХ ХАМИША ХАК ЙУЛНИ КУРСАТСИН
@muz0891
@muz0891 Год назад
Валайкумсалом. Омин. Умматгаям курсатсин. Хар бири хар томонга тортадиган сохта шайхларга хам курсатсин хак йулни. 🤲
@aslan3262
@aslan3262 Год назад
Аллахим Эрдоғанга куч қувват, сихат саломатлик берсин. Унинг душманларни уятга қолдирсин. 🤲
@tokashmoqash2944
@tokashmoqash2944 Год назад
Унинг душманларига хеч қачон имконият берилмасин, бошларини кўтаролмасин, ангкайгай бўйича қабирларига кетсин!
@sahidaturahanova2206
@sahidaturahanova2206 Год назад
🧿🧿🧿♥️
@xurshidmaxsumov23
@xurshidmaxsumov23 Год назад
Ислом ва Турк дунёсининг фахри булмиш Р.Т.Эрдоганга Оллох сихат саломатлик берсин ва узи турли балолардан асрасин
@khhgfhjj
@khhgfhjj Год назад
Böyle bir Cumhurbaşkanının olması tüm Türk İslam dünyasının gururudur. Allah uzun ömürler versin...
@yunusitaev5639
@yunusitaev5639 Год назад
Adamsın be Reis Allah'ım sen'den razı olsun!!! 🇺🇿🤝🇹🇷
@mehmedirmak163
@mehmedirmak163 Год назад
Hak yol ehli sünnetdir. ❤
@user-nf5lq5gi7i
@user-nf5lq5gi7i Год назад
Аллохим барча Мусулмон оламидаги биз Умматларга Рамазон Хайитини муборак килсин.Хакикатда Р.Т.Эрдоган дунё ЛИДЕРИ.Хак йулни ва узокни кура биладиган Халк боши деб биламан. Умри узок булсин .Аллохни изни ила Узокни курган холда узидан кейин ,узиданда яхши ШОГИРД ташлаб кетсин Мусулмон халкига.
@muz0891
@muz0891 Год назад
9:14 Yo’qotgan iymonlaringi yo’qotgan joylarindan axtaringlar, vahhobiylarga havas qilavermay deb zap aytibdi. Qoyil, bizda imomlar ham bunday muhim narsaga e’tibor bermaydi.
Далее
ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР ТЎПЛАМИ 1 ҚИСМ
1:38:06