Тёмный

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кичик бизнес ривожи учунқанча сармоя киритмоқда? 

Xabar.uz
Подписаться 150 тыс.
Просмотров 940
50% 1

Бугун Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан "Кичик бизнес ривожи учун сармоялар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда банк бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Бобожонов очиб берди.
2023 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сонли Қарорга асосан “Қишлоқ қурилиш банк” негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” ташкил этилди ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилди.
Бугун мазкур йўналишда қабул қилинган Қарорлар ижроси доирасида банк томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилди.
Тадбирда эришилган натижалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.
Хусусан, жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд. сўм кредитлар ажратилган.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитларнинг 57,2 фоизи ПҚ-306-сонли қарор доирасида ажратилган кредитлар салмоғига тўғри келади.
Жорий йил аввалида банк кредит маҳсулотларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 5 291 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирги кунда 3 баробарга ошиб 16 004 нафарга етган.
Ҳозирги кунда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бозор талабларидан келиб чиқиб 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотлари жорий қилинди.
Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари натижаси ўлароқ, жорий йил давомида банк мижози бўлган юридик шахслар томонидан 19 740 та янги иш ўрни яратилди.
Ушбу кўрсатилаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида 10 410 нафар янги мижозлар жалб қилинди, шундан асосий ҳисобрақам очган мижозлар - 8 399 та, иккиламчи ҳисобрақам очган мижозлар - 2 011 тани ташкил этгани маълум қилинди.
Xabar.uz 2024
Telegram: t.me/xabaruzof...
Twitter: / xabaruzofficial
Facebook: / xabar.uz
Instagram: / xabar.uz

Опубликовано:

 

26 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии    
Далее
Giant Silver Chocolates ASMR With My Sister! 🤤
00:46
А Вы за пластику?
00:31
Просмотров 11 тыс.
AYOLLAR UCHUN 3 TA BIZNES
13:48
Просмотров 743 тыс.
Mollarga nima uchun oltingugurt beriladi.
16:08
Просмотров 402 тыс.
Giant Silver Chocolates ASMR With My Sister! 🤤
00:46