Мадинада нозил бўлган. 3 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг биринчи оятидаги «Изаа жааъа насруллоҳи» жумласидан олинган. «Наср» - «нусрат», «ғалаба», «ёрдам» деган маъноларни англатади. Ҳар бир ишда Аллоҳ таолонинг нусрати бўлмаса, бир нарсага эришиб бўлмайди. Айниқса, фатҳ каби улкан ҳодисалар фақатгина У Зотнинг нусрати ила бўлади. Ушбу сураи каримада Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, у зотга Ўзи берган неъматни эслатмоқда ва наср келганда, ғалабага эришилганда ўзни қандай тутиш кераклигини ўргатмоқда.
16 сен 2024