Ушбу аудиоларда айтилишича, Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Ҳазрати Имом маҳалласида тўғилган 26 ёшли Муҳаммад Юсуф исмли қори йигит уч кун хушсиз ётган ва кейин ўзига келиб: “Тушимда Муҳаммад алайҳиссаломни кўрдим”, деган.
Муҳаммад Юсуфнинг айтишича, тушида Ислом пайғамбари ўзбекистонлик уч кишига - собиқ қўшиқчи Сардор Раҳимхонга, яқинда 15 кунутунга қамалиб чиққан Солиҳхон домлага ва тишлоқи Wella-мулла Аброр Мухтор Бильярдийга - саломини ва омонат сўзларини етказишни тайинлаган эмиш.
“Расулуллоҳ айтган икки кишига - Сардор Раҳимхонга ва Солиҳхон домлага - омонат сўзларини етказдим. Мухтор Алийга омонатни ҳали етказмадим, чунки у ҳали уйимизга келмади”, дейди Муҳаммад Юсуф ушбу видеодаги сўнгги - учинчи аудиода.
Расулуллоҳ одамларнинг тушига кириши аниқ, албатта. Бироқ яқинда Маккада ўзига ўзи никоҳ ўқиб, психологга уйланиб юрган Аброр Мухтор Бильярдийга Ислом пайғамбари нима айтиб юборгани номаълум ва қизиқ.
@faktvafikr2021
26 май 2024