40 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди
Жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган, фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга керакли ускуналар, жиҳозлар топширилмоқда.
Жумладан туманда ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишда, уларнинг оилавий шароити ва имкониятини ҳисобга олиб, 40 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари, 4 нафарига электр печкалар берилди. Унда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, сектор раҳбарлари, масъуллар иштирок қилди.
Эндиликда ушбу фуқаролар мустақил равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб, уй шароитида ўзини ўзи банд қилиб, тикувчилик қилишлари ҳамда нон ва қандолат маҳсулотларини тайёрлаган ҳолда оиласига қўшимча даромад олиб келишлари мумкин.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@yangibozor_hokimligi
20 фев 2023