Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Мавлавий Ҳиндистоний хазратларини Ўз раҳматига олсин! У зотнинг шарофати буюк бўлди. Баракотларидан бутун ўрта осиё ҳалигача баҳраманд бўлмоқда. Оҳиратда ҳазрат билан биргаликда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларида, биргалашиб жаннати фирдавсларга киришликни насиб этсин!!!!
Alloh oxiratlarini obod qilsin! Bugun Hindistoniy Domlaning ilmlarini sababidan Alloh O'rta Osiyoda Islomni uyg'otmoqda. Ilmni tarqatmoqdalar. Joylari Jannatda bo'lsin. Amin...!
Мавлави Мухаммадчон Алайхи Рахма ибни Домулло Рустам алайхи рахма учился в медресе Девбанд Ню Дели Индия жил в Городе Душанбе Таджикистан, похоронен в кладбище Мавлоно Яькуби Чархи, Город Душанбе, по счастью и по воле АЛЛАХА не сколько раз зиерат делал Хазрат Узтоз наши семья и родственники, Худо чон рахмату магфират
Биз сўфийлар тоифаси ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни билиб олишимиз керакки, “сўфийлар” деганда дунёдан юз ўгириб, охиратга интилган бир жамоат назарда тутилади. Уларнинг Иброҳим ибн Адҳам, Саҳл Тустарий ҳамда Жунайд каби дастлабки намоёндалари мана шу асосга биноан юрганлар. Лекин сўфийлар пайдо бўлганидан бошлаб, то бугунги кунимизгача бир қанча босқичларни босиб ўтган. Вақт ўтиши билан улар ўртасида жаҳолат кенг тарқалиб, бидъатлар кўпая бошлаган. Бора-бора улар бир қанча тоифага бўлиниб кетишган ва бу тоифаларнинг аксари ҳақ йўлдан чиқиб кетган. Ҳатто баъзи ўзини сўфийман деганлар диндан ҳам чиқиб кетишган. Шунинг учун “сўфийлар” мавзуси остида бу тоифаларнинг барчасига бир хил баҳо бериб бўлмайди. Шундай экан, биз келгуси дарсларимизда “сўфийлар” деганда мусулмонлар орасида жаҳолат кенг тус олиб, мансабпараст “уламолар” кўпайган ва исломий тушунча йўқолган бир вақтда кенг тарқалган турли бузуқ фикрлардан таъсирланиб, ҳақдан чиқиб кетган тоифани назарда тутамиз. Бу тоифа ўз мазҳабларининг асосларини қўллаб-қувватлаш йўлида ҳатто Аллоҳ ва Расулининг номидан ёлғон гаплар тўқишга ҳам журъат қилишган. Уларнинг ёлғонлари шу даражадаки, уни кўриб, уларнинг йўли ҳақ, деб ўйлаб қоласан киши. Мана шу тариқа улар динда йўқ бўлган, бирорта ҳам эс-хуши жойида бўлган мусулмон айтмайдиган гапларни чиқариб, бу бидъат гапларни одамлар ўртасида тарқата бошладилар. Масалан, Аллоҳ таоло банданинг ичига кириши мумкинлиги, дунёни маълум бир миқдордаги қутблар ушлаб тургани, авлиёлар ғайб илмини билиши мумкинлиги каби турли хил динимизга зид гапларни чиқаришган. Ҳатто Мансур Ҳаллож, Муҳиддин ибн Арабий каби уларнинг баъзи “авлиёлар”и ўзларини Аллоҳмиз дейишган. Улардан кейин келган “уламолар”и эса уларнинг бундай куфр гапларини турлича ботил таъвиллар билан изоҳлашга уринганлар. Буни кўрган баъзи жоҳил сўфийлар бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг сифатларига эга, деб эътиқод қилмаган киши авлиё эмас, деган тушунчага бориб қолишган. Шундай қилиб, шиалар, ботинийлар, насоролар ва буддистларнинг фикрларидан йиғилган, қолаверса, юнон фалсафасидан таъсирланган, шайтон бошчилигидаги ўзларини “сўфийлар” деб атаган бир фирқа вужудга келди. Бугунги кунимизда сўфийлик қайтадан ривожлана бошлади. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Жумладан: Мусулмонлар ўз динларини яхши тушунмаслиги ва сўфийликнинг асл моҳиятини англаб етмаганлиги; Дин душманлари бу фирқанинг ривожига ёрдам бериши. Чунки сўфийлик ривожланиб, мусулмонлар ўртасида жоҳиллик кенг тус олса, мусулмонлар жиҳод ҳақида нотўғри тушунчага бориб, барча динлар битта, уларнинг ҳаммаси жаннатга олиб боради, деган фикрга боришса, бундан энг кўп дин душманлари фойда кўрадилар. Биз дин душманлари деганимизда икки тоифани назарда тутмоқдамиз: Бири - мусулмонларнинг бирлигини йўқотиб, исломни йўқ қилишга ҳаракат қилаётган мустамлакачи душманлар. Уларнинг душман экани ҳеч кимга сир эмас. Зеро, сўфийлар пайдо бўлиб, мусулмонлар тарки дунё қилган, тирик “авлиёлар”нинг ортидан, ўликларининг эса қабридан барака сўраш билан овора бўлиб, ғафлат уйқусига чўмган вақтда асосий фойда кўрганлар ҳам шулардир. Иккинчиси эса ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб, мусулмон диёрларга ҳукмронлик қилаётган раҳбарлар. Негаки, мусулмонлар соф исломий тушунчага эга бўлишса, улар мансабларидан қуруқ қолишига тўғри келади. Улар буни чуқур англаб етганлари учун ҳам сўфийликни ривожлантириб, бу билан ўзларини динга қарши эмасдек қилиб кўрсатадилар. Мусулмонларни бунга ишонтирганларидан кейин халқнинг ичидаги исломни яхши тушуниб етган раббоний уламоларни йўқотиш пайига тушадилар. Ўтмишдаги тарихимиз бу нарсага катта далил бўла олади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон, хусусан дин ҳимоячиси ҳисобланмиш толиби илмлар бу фирқани яхши таниб олишлари ва мусулмонларни улардан огоҳ этишлари лозим.
ПРЕДОК ТАДЖИКОВ И УЗБЕКОВ ГОРДОСТЬ ТАДЖИКОВ И УЗБЕКОВ ИМАМ ТАДЖИКОВ И УЗБЕКОВ ГОРДОСТЬ ТАДЖИКОВ И УЗБЕКОВ. КАК ЖЕ ЖАЛКОЕ ОТНОШЕНИЯ МЕЖДУ НАМИ СЕГОДНЯ ОТНОШЕНИЯ И КАК МЫ ЛЕГКО ПОДДАЛИСЬ ШАЙТАНИЗМУ РОССИИ. ПУСТЬ АЛЛАХ ПРОСТИТЬ НАС.