#Қуръони_карим #Хаттот #Талабалар
Тошкент ислом институти талабаси Нажмиддин Фаёзий кўчирган Қуръон нусхаси Гиннеслар рекордига кириши мумкин
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида дунёда энг катта қўлёзма Қуръони Карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етди.
Ушбу саҳифа Бойсунқур Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунқур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган нусхасидир.
Саҳифани Марказ ҳаттоти, Тошкент ислом институти талабаси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирди.
Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган ҳонақодан жой олади.
Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рўйхатига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришди.
🔗 t.me/oliymahad - диний-маърифий канал!
25 авг 2024