Карим БАҲРИЕВ
МУНОЖОТ
Ноаён,
Бепоён,
Улкан дунёда
Инсон - бир тўзиган гард каби, э-воҳ.
Миллиард одамларга тўлган дунёда
Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ.
Кишини ғам билан қолдирма якка,
Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма.
Номардга - дил бергин, қўл бергин - мардга,
Мени ҳам унутма.
Бешикдан тушганнинг тулпори - тобут,
Бизни ҳам азизлар қошида тенг қил.
Биҳишт ариғидан асал сут ичир,
Тириклик гулини асло сўлитма.
Ғофилни кечиргин, ҳаммани - кечир,
Мени ҳам унутма...
Кечир.🌙🌙🌙🌙🌙🌙
15 сен 2024