Уйғониш оламга Аллоҳнинг Нурини қайтарилишидир! بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Уйқудаги маҳлуқ чивин ҳужумидан ҳимоясиздир. Ақидасидан бехабар мўмин вужудни парчаланганига эътиборсиз, гумроҳдир. Жасадининг бирон қисмига озорни сезгани каби аввалда бир вужуд каби яшаган иймон аҳли устига кофирлар ёғдираётган офатларни ҳис қилмоғи учун ҳам том маънода уйғонмоғи лозимдир. Юз йилдирки бу улуғ Умматни фалаж қилиб Унинг хоҳлаган қисмига озор етказмоқдалар. Сунъий деворлар ортида Фаластин қон йиғламоқда, Ақсо топталмоқда, Шом гўдакларининг зор қақшашидан фалак титраган, уйғурлар ноласи жавобсиз, “ёрдам” дея зорлангувчи оналарга “лаббай” топилмас. Нега? Чунки Уммат ўғлонлари уйқуда! Ўша мазлумлардан жавоб бериладиган Кундан ғафлатда! Эй, иймон аҳли! Оламга енгил назар солмайсизми?! Роббисига итоатдаги коинот хизматингиздан чарчамади. Роббисига лаббай демаётган инсонларга беминнат хизматда. Осмону ер осийликдан воз кечолмаётган жоҳил инсонлар хизматида. Улар ўзларига юкланган қонуният сабабли хизматингизда хокисор. Уларга қўйилган бу қонуниятдан хабардорсиз, аммо сизга юборилган қонундан бехабармисиз?! Биздан олдингиларнинг итоатидан бехабармисиз?! Ва уларнинг ўн уч асрлик азизлигидан хабарингиз йўқми?! Ислом низоми асосида бандага, оиласига, қишлоғу шаҳарлар аҳлига, бутун Ислом ўлкаларига ҳамроҳ эзгуликни, хотиржамликни бунчалар тез унутдингиз?! Борлиқ ўзини яратган Роббисига итоатда турган бир пайтда, сизни йўқдан бор қилган Аллоҳ билан алоқани идрок этишдан бунчалар ғафлатдасиз?! Сизнинг йўқдан бор бўлишингизга, ҳаёт кечиришингизга заррача алоқаси бўлмаган маҳлуқларга бунчалар эргашмасангиз! Улар сизга кейинги ҳаётингиздаги жаннатни кафолатлаб, жаҳаннам ўтидан халос қилишга ваъда бердими?! Йўқ, уларнинг сизга ваъдаси - ҳолбуки, шу ваъдаларини ҳам бажарганлари йўқ - ўткинчи лаззатлар, холос. Зеро, улар Аллоҳнинг ўз ишларига алоқасини тан олмайдиган нодон кимсалардир. Холислик билан жавоб беринг, уларга эргашиб рўшнолик кўрдингизми?! Модомики, биз оламлар Роббисига бўлган иймонимизда ростгўй бўлолсак, Унинг ҳар ишимизга оид буйруқ ва қайтариқлари ила алоқасини инкор этмасак, ҳар қилмиш борасида эртага Унинг ҳузурида ҳисоб берилишига, мукофоту жазоларига қатъий ишонсак ва бу ишонч тиллардагина қолмай ақлларимиз баракасидан амалларимизга кўчиб, кучли таъсир этолса - бу уйғониш шарпаларидир. Бу осон ва енгил ишдир, ақлларимиз қодир бўлган ишдир! Бугун ер куррасидаги барча давлатлар Аллоҳга итоатимиздан хавотирда. Улар Роббимизга бўлган итоатимизни масжидлар ичида, хонадонимиздаги намоз, рўза, никоҳ, талоқ каби ишларгагина чеклаб, оламни бошқарувчи Ислом низомини ҳаётдан четлатиб қўйдилар. Қачонки мусулмонлар ўзлари билан, бошқалар билан ва Аллоҳ билан алоқалари У юборган Шариат асосида тартибга солинишига, шаръий аҳкомлар, ҳадлар ва бошқалар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик Давлатини барпо қилиш билан амалга ошмоғига қатьий ишонмас экан, оламдаги ғайриинсоний куфр давлатларининг Умматга зулмлари давом этаверади. Биз ўзимизни ва жамиятимизни ўзгартиришнинг тўғри йўлига биргаликда қадам қўймас эканмиз, бу хорликларни елкамиздан Аллоҳ асло нари қилмагай. اِنَّ اللّٰهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتّٰى يُغَيِّرُوۡا مَا بِاَنۡفُسِهِمۡؕ - “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Рад:11) Зайниддин 25.04.2022й
Оролмирзо яхши инсон жаннати инсон сухбатларини олганман камтарин самимий инсон жаннатни куришни насиб килсин акажон умриз узок булсин. Кушик ун рахмат каттакон
Озодбек Назарбеков ва Оролмирзо Сафаров сизлардан ОЛЛОХ рози булсин. МАХШАР майдонида уз Соясига олсин. Даражаларингни Оллохим бу дунеда хамда у дунеда хам УЛУГ килсин. Хурмат билан ЖОРАБАЕВ РУСТАМЖОН ХУСНИДИНОВИЧ.
Qo'shiq ham, so'zlari ham, ijro ham, ijrocilar ham juda bir biriga mos, ajoyib go'zal ijro! Tasanno, takrorlanmas nodir asar yaratilibdi, bu asar o'zbek milliy musiqasida yagona mukammal asar bo'lib qoladi deb o'ylayman.
Yana shu qo'shiqni tinglayapnan, takror va takror aytaman bu qo'shiqni tinglash nasib etganiga ollohga shukronalar aytaman, ijrochilarning umrlari uzoq bo'lsin, san'at ixlosmandlarining bahtiga doimo sog' bo'lishsin.
Orol Mirzo Akamni Judda Yaxshi Ko'raman Alloh uchun Insholloh Allohim Orol Mirzo Akamizni Umrlariga Umr Qo'shib Umrlari Uzoq bo'lsin Har doim Bu Dunyoni Ko'rmagan Ko'zlari Oxiratda Jannatni Shu Ko'zlari bilan Ko'rsinlar Ilhom Men Shunga Chin Ko'ngildan Tilakdoshman Amin 🤲🥲
Kattaa rahmat bir paytlar eshitgan shu qo’shig’im butun umrimga Yahshi tasir ko’rsatgan. Fikrlashimni dunyoqarashimni judayam Kengaytirgan Olloh Rozi Bo’lsin 👍