Тёмный

Istiqlol fidoyilari. Abdurauf Fitrat | истиқлол фидойилари. Абдурауф Фитрат 

Ziyo istagan qalblar uchun
Подписаться 16 тыс.
Просмотров 2,2 тыс.
50% 1

Йирик давлат ва сиёсат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Фитрат 1886 йили Бухорода зиёли оиласида дунёга келди. Дастлаб эски мактабда ўқиди, кейин Мирараб мадрасасида таҳсиини давом эттирди.
Асримиз бошларида вужудга келган «Тарбияйи атфол» жамияти кўмагида 1909-1913 йилларда Истамбулда таҳсил олди. Бу ерда қизғин ижод қилди. Шунинг самараси ўлароқ, 1911 йили «Сайҳа» («Чорлов») номли шеърий тўпламини чоп эттиради. Туркиядан қайтгач, Бухорода ўқитувчилик қилади. «Ёш бухороликлар» ҳаракатида фаол иштирок этади, унинг бош мафкурачиси, ғоявий йўлбошчиларидан бирига айланади.
1917 йил апрелидан 1918 йил мартигача Самарқандда чиқиб турган «Ҳуррият» газетасига муҳаррирлик қилади. 1918 йили Фитрат Тошкентга келади.
У бу ерда асосан илмий, ижодий, маърифий ишлар билан кўпроқ банд бўлди. У бир қатор дарсликлар тузади, «Чиғатой гурунги» номли ижтимоий-адабий ташкилотда фаол иштирок этади.
1921 йили Бухорога таклифетилади. У халқ хўжалигининг бир қатор соҳаларини яхшилашда, айниқса, маорифсоҳасида сезиларии ишларни амалга оширади. Унинг ташаббуси билан бир гуруҳ иқтидории ёшлар Истамбул, Берлин, Москва каби шаҳарларга ўқишга юборилади. Бухоро мактаблари учун ўқув қуроллари, дарслик ва қўлланмалар нашр этиш йўлга қўйилади.
Фитрат 1921-1922 йилларда бир қатор юқори лавозимларда ишлаб, ўзининг давлат арбоби сифатидаги истеъдодини кўрсата олди.
У 1923-1924 йилларда Москва ва Ленинградда яшади, Шарқ тиллари институтида ишлади. Турк, араб, форс тиллари ва адабиётидан ёшларга дарс берди. Ленинград дорилфунуни профессорлигига сайланди. «Абулфайзхон», «Бедил», «Қиёмат», «Шайтоннинг тангрига исёни» каби асарлар ёзиб, чоп эттирди. Москвадан қайтгач, республикамизнинг илмий, маданий-маърифий ҳаётида фаолият кўрсатади.
Фитрат тилшунос олим сифатида ўзбек тилининг қоидалари тўғрисида «Сарф», «Наҳв» асарларини ёзди.
Мусиқашунос олим сифатида «Шашмақом», «Ўзбек классик мусиқаси ҳам унинг тарихи», «Шарқ мусиқаси» каби тадқиқотлар яратди. 30-йилларда у илмий-тадқиқот муассасаларида, ўқитувчилар малакасини ошириш институти ва дорилфунунда ишлади.
1937йили «халқ душмани» сифатида ҳибсга олиниб, 1938 йили Тошкент шаҳрининг ҳозирги Юнусобод тумани Бўзсув қирғоғидаги қатлгоҳда отиб ташланди.

Опубликовано:

 

26 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 1   
@saidodil6465
@saidodil6465 2 года назад
Утганларимизни Аллах магфират кисин.😔😔
Далее
Men nechun sevaman O'zbekistonni
2:24
Просмотров 8 тыс.
Yozuv tarixi | Ёзув тарихи
27:59
Просмотров 6 тыс.
Abu Ali ibn Sino | Абу Али ибн Сино
41:41
Просмотров 3,9 тыс.
Do‘ppi | Дўппи
8:32
Просмотров 2,2 тыс.