“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Чортоқ туманида жойлашган “Чортоқ” нимстанциясидаги қуввати 16000 кВА бўлган куч трансформатори ўрнига қуввати 25000 кВА бўлган янги куч трансформатори ўрнатилди. Трансформаторлар алмаштириш ишларини юк кўтариш қуввати 70 тонна бўлган икки дона кранлар амалга оширди. Маълумот учун 16000 кВА бўлган трансформаторнинг оғирлиги 50 тоннадан зиёд бўлса, 25000 кВА бўлган трансформаторнинг оғирлиги 61 тоннадан ошиқроқ. Иккита юк кўтариш кранларининг тенг харакат қилиши натижасида иш жараёни хавфсиз ҳамда тезкор бажарилади.
Ўрнатилган куч трансформатори Чортоқ туманининг катта қисмини электр энергияси билан тўлақоли таминлашга қуввати етарли.
Ушбу амалга оширилаётган ишлар истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати
29 авг 2024