Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон қишлоғи шу кунларда жуда яшнабди. Атроф ям-яшил, ҳавоси тоза. Бу гўзалликка боқиб кўз, ҳавосидан нафас олиб дил яйрайди.
Кумушкон тепасидаги тоғлар манзараси эса исталган сайёҳни ўзига ром этади. Вақт кам бўлгани сабаб фақатгина кичикроқ Ҳавла чўққисини (2148 метр) забт этолдик, холос. Бешиктоғ, Қизилнура чўққиларини нариги сафар учун асраб қўйдик.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этган медиа-тур давомида Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси фаолияти билан танишдик. Ярим кунлик сайр давомида қўриқхона ҳудудига етиб бора олмаган (Кумушкондан пиёда 2 кунлик йўл) бўлсак-да, кейинги сафар Майдонтол участкасини ичидан кўриб, ўрганишни ният қилдик.
20 май 2022