"Landshaft.uz" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Кўрсатувимиз сизни яна бир бор гўзаллик ва нафосат оламига таклиф этади. Агар борлиқнинг бор чиройини кўришни истасангиз биз билан қолинг. Автомобиль ва транспорт воситалари тинмайдиган шаҳар шовқинидан чарчаганида одам тинч ва сойишта, кислородга бой масканга бориб дам олишни истайди. Бунинг учун эса олисларга бориш шарт эмас. Заҳарли газ, шовқин ва тутунни ютувчи дарахт ва буталарга бой манзаралари боғларда ҳам ҳордиқ олса бўлади. Бу борада биз яна бир яшил дарахтзор, шаҳардаги кичик ўрмончани тавсия этишимиз мумкин.
Бугун яна бир бор Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудида жойлашган Дўрмон боғига ташриф буюрдик. Ўтган кўрсатувларда ваъда берилганидек, бугун бир ажойиб ўсимлик ҳақида маълумот берамиз. Бугунги кўрсатувимизнинг бир қисми кепарисларга бағишланади. Кепарисларнинг табиатда хилма-хил турлари мавжуд, улар бир-биридан ўзининг ранглари, салқин севарлиги, қуёш севарлиги билан ажралиб туради.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
15 мар 2021