ОФАРИН, эшитиб рохатланади инсон. Мумтоз қўшиқларни эшитиб катта бўлган болалар сабрли, фикирлаш қобиляти кенг ва хотираси кучли болалар бўлиб этишади. Бу ҳаётда ўз исботини топган
😢🎉❤#АФҒОНИСТОН Кеча кундуз вақтларида Афғонистоннинг Нимруз вилоятидаги Эрон билан чегара ҳудудларида АИИ чегара қўшинлари ва Эрон чегара қўшинлари ўртасида тўқнашув юзага келди. АИИ Мудофаа Вазирлиги тўқнашувлар муаммоларнинг ҳал қилиш йўли эмаслигини таъкидлаган бўлсада, минтақага қўшимча куч ва керакли ёрдамларни юборишда давом этмоқда. Аммо тўқнашувлар хозичалик тўхтатилгани айтилмоқда. АИИнинг кўзга кўринган ҳарбий мулозимларидан Мулло Абдулҳамид Хуросоний мазкур воқеага муносабат билдириб: "Эронга қарши АҚШга қарши қилинган жангларданда кучлироқ бир шавқ билан жанг қила оламиз." деб айтган. У бир неча кун олдинги очиқламасида ҳам узоқ вақтдан бери жанг қилишмаганини ва агарда Афғонистон ҳавфсизлигига раҳна солган бирор бир ҳолат юзага келса жанг қилишга ҳар доим тайёр эканликларини билдирган эди. (Қуйида Мулло Абдулҳамид Хуросонийнинг сурати ва бўлиб ўтган жанглардан тасвирлар ифода этилган.) Мулоҳаза: Бу ҳодисалар Суриядаги аҳли-сунна мазлумларга оз бўлсада бир ёрдам бўлиши ва Эрондан олинган мазлумларнинг интиқоми бўлиши ҳам мумкин. ИншаАллоҳ.
Хофиз ука, барака топинг, овозингиз хакикий классикага мосланган экан. Сузларни диктор хам Сиздай халкка етказа олмаса керак. Лекин исмингизни ва манзилингиз номини киритмабсизда. Мендан олдингилар сизни М УМ И Н Ж О Н деб аташган. Лекин Сизни кандай топамиз.АКШ.
😢🎉❤Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар “Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан “Мусулмон давлатларидан биридаги тунги клубни портлатиб юбориш ҳалолми ёки ҳаромми?” деб сўрадим. У “Албатта, ҳалол ва у ердагиларни ўлдириш жоиз” деди. Мен ундан “Агар уларни гуноҳ содир этиб турганларида ўлдирсанг, борадиган жойи нима бўлади?” десам, у “Албатта, дўзах” деди. Ундан яна “Шайтон инсонларни (охиратда) қаерга киришларини истайди?” деб сўрасам, у “Дўзахга, албатта” деб жавоб берди. Шунда мен “Демак, сизлар билан шайтоннинг мақсади бир экан-да! Яъни одамларни дўзахга киритиш” дедим”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг мусулмон бўлишларини, дўзахдан қутулиб қолишларини қаттиқ истар, шу боис ҳамманинг ҳидоят топишига ҳарис эдилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий хизматкорлари бор эди. (Бир куни) у касал бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳолидан хабар олгани бордилар. Унинг боши тарафига ўтириб: «Исломни қабул қил», десалар, у олдида турган отасига қаради. Отаси: «Абул Қосимга (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари) итоат қил», деди. У йигит Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетаётиб: «Уни (йигитни) дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар». Имом Бухорий ривояти. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ мунозара сўнггида йигитга бундай деганлар: “Инсонларнинг ҳидоят топишларини ва дўзахдан қутулишларини қаттиқ хоҳлайдиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сизларнинг ўртангиздаги фарқни ўйлаб кўр! Сизлар бир водийда бўлсангиз, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа водийдалар”. Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ўша йигитга тунги клубда айшу ишрат қилаётганларни ўлдириш ўрнига, уларни тўғри йўлга чорлаш, ҳидоят устида яшашлари учун ҳаракат қилиш лозимлигини тушунтирмоқчи бўлганлар. Аллоҳ таоло Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни раҳматига олсин! Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади