Блинкен Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан Украина масаласини муҳокама қилди Хабар: АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 28 феврал куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан Украинадаги урушнинг Марказий Осиёга таъсирини муҳокама қилди. АҚШ Давлат департаменти сайтида билдирилишича, Блинкен суҳбат давомида Россиянинг Украинага қасддан, сабабсиз ва асоссиз ҳужумини кескин қоралаган ва Украина халқи билан бирдамлигини билдирган. Давлат котиби Блинкеннинг Твиттерда ёзишича, марказий осиёлик ҳамкасблари билан учрашувларда икки томонлама муносабатларга 30 йил тўлишини эслатган, Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши, C5+1 минтақавий ҳамкорликнинг халқлар учун муҳимлигини таъкидлаган. Изоҳ: Россия ўзи учун тескари натижа бериши аниқ бўлган урушга кириб олди. Бунга асосан, “русийзабон халқларни ҳимоя қилиш” баҳонаси билан ўзининг империалистик даъволарини илгари сураётган Путиннинг кибри сабаб бўлди дейиш мумкин. Путин Ураинага бостириб кирар экан тезкор ғалаба ва маҳаллий аҳолининг қўллаб-қувватлашига умид қилган эди. Аммо натижа у кутганидек бўлмади. Урушда Россия армияси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда... Талофатларга қарамай Путин хали ҳам ўз даъвосидан воз кечишни ўйлагани йўқ. Бу уруш Россия ва Путин учун ҳаёт-мамот масаласига айланиб улгурди. Агар Россия энди ҳам АҚШ бошчилигидаги Европа давлатларининг турли санкцияларига бўйсуниб, ортга чекинадиган бўлса, Америка нафақат Украина шарқи масаласида, ҳатто Қрим ярим ороли масаласида ҳам ўз талабларини ўтказишни бошлайди. Бошқа томондан томондан эса Россиянинг Марказий Осиё республикалари устидаги нуфузи ҳам жиддий зарбага учраши мумкин. Америка аввалдан Марказий Осиё респубикалари борасида Россия билан зимдан кураш олиб бораётган эди. Бироқ, минтақа давлатларини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Россияга қаттиқ қарамлиги ва рус ҳарбий қувватидан чўчиган минтақа давлат раҳбарлари Россия билан ўйлаб муносабатда бўлишар эди. Бу уруш узоққа чўзилиб, Россия Украина ботқоғига ботиб қоладиган бўлса АҚШ учун минтақа давлатлари устидан ўз нуфузини янада кучайтириш имкони пайдо бўлади. АҚШ бу имкониятни қўлдан чиқариб юбормаслиги аниқ. Куни кеча бўлиб ўтган учрашув ҳам бу йўлда ташланган навбатдаги қадамлардан бири бўлиб, энди АҚШ ва Европа давлатлари расмийларининг Марказий Осиёга ташрифлари кўпайиши, турли сиёсий, иқтисодий, молиявий ёрдамлар ваъда қилиш орқали уларни ўзларига боғлаб олишга уринишлари ортади. Демак, минтақа давлатлари устидан рус ва америка нуфуз талаши қизиб боради. Абдураҳмон Одилов
Кизик, Эргаш Каримовнинг шеърлари Н. Рнинг хотинбоз булганини маълум киляпдими? Каранг, вагонда келган киз жувонлардан биронтаси Э. К.га тегмабди. Хаммаси Н. Р.билан кетворишибди.
Ўзбек мигрантлари Украинадаги урушга ёлланмоқдами? Россиянинг Украинага қарши уруши манзарасида урушнинг ҳар икки тарафидаги марказий осиёлик мигрантлар тақдири ҳам кун тартибига чиқди. Аммо айни пайтда, мигрантларнинг уруш ҳаракатларига жалб этилиши эҳтимоли борасида огоҳлантиришлар янграмоқда. Россия қонунчилиги хориж фуқароларига контракт асосида ҳарбий хизматга ёлланишга рухсат беради. Аммо Ўзбекистон қонунчилиги буни тақиқлайди. Асосий хавотирлар Ғарб санкциялари остида қолган Россиядаги мигрантлар даромадлари тушиб кетиши ва улар устидан назорат кучайиши билан боғлиқ. Муносабат: Ислом шарияти, мусулмонларни хар қандай вазият, сиёсий ходиса, уруш ёки унга тегишли бўлмаган тарафларнинг урушларига нисбатан фақат хақ устида ёки хақ тарафда, шарий чегарадан чиқмаган позицияда туришга буюради. Ғарб олами Украинани Россия сақофий мустамлакасидан тортиб олгач, уни Россияга қарши йўналтира бошлади. Айнан шу вазият, (яъни Украинада шаклланган Ғарб сақофати) Украина давлатини сиёсий позициясини ўзгартирди ва шу кунда уни уруш гирдобида қолишига асосий сабаб бўлди. Энди Ғарб уни шу урушда харбий қурол-яроқ билан дастаклаб, минтақадаги Россияга қарши ўзининг стротегик манфаатларини сақлаб қолишга харакат қилаяпти. Бу, исломий юрт бўлмаган икки куфр давлатлари ўрталаридаги харом мақсадлар асосидаги уруш бўлиб, мусулмонларнинг бу урушда хар икки томоннинг бирида иштирок этишлари дуруст эмас! Уруш узоқ муддатга чўзилиб кетиши, хар икки томондан қурбонлар сонини кўпайишига олиб боради. Россия президенти Путин учун бу урушдан манфаат билан чиқиб кетиш масаласи хаётий масала бўлиб бораяпти. Хар бир халок бўлган аскар учун у вақти келиб албатта жавоб беради. Шунинг учун Путин катта пул сарфлаб бўлса хам, урушдаги мағлубиятини яширишга харакат қилади. (Бу урушда у албатта мағлуб бўлади) уруш узоқ муддатга чўзилиб кетса, Путин ёланма аскарлардан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин. Шунда, Россия ичидаги ёки унинг таъсири остида бўлган ташқари давлатлардаги Мусулмонлар хам, муайян маош эвазига урушга тарғиб қилинишлари мумкин. Биродарлар куфрнинг арзимас садақаси эвазига Оллохга осий бўлиб, Оллохга қарши урушга чиқишдан Оллохдан қўрқиб, тақво қилайлик. Абдураззоқ, Мўъмин.