Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавриатда ўқиш учун қабул очилганини эълон қилади.
Хорижлик абитуриентлар академияга кириш имтиҳонларидан ОЗОД ЭТИЛАДИ ва СУҲБАТ асосида қабул қилинади.
Талабалар истакларига кўра, ўзбек ва рус тилида ўқишлари мумкин. Уларга диний ва дунёвий фанлардан ўз соҳасининг етук профессор-ўқитувчилари дарс беради.
Академияда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин:
Бакалавриат таълим йўналишлари (4 йил):
Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари);
Халқаро муносабатлар;
Исломшунослик (қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги);
Диншунослик;
Психология (Дин социопсихологияси);
Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили);
Туризм (зиёрат туризми).
Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олмоқда. 2019 йилдан бошлаб, Россия мусулмонлари диний кенгаши муфтийси Албир Крганов докторантурага қабул қилинди.
Бу йилги қабул жараёнида чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда international@iiau.uz ва +998907888745 (Telegram ва WhatsApp) рақами орқали қабул қилиш йўлга қўйилди.
Шунингдек, хорижий талабалар учун ўқиш шартномаси суммасининг ўзларига мақбул шаклини танлаш имконияти яратилган.
Ўқишга қабул қилинган хориж фуқароларининг виза олиши ва яшаши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассислари ёрдамида амалга оширилади.
Мурожаат учун:
Веб-сайт: www.iiau.uz
Э-почта: international@iiau.uz
Телефон: +998 71 244 95 93. +998 90 788 87 45. +998 93 551 05 93 (for English speakers)
WhatsApp: +998 97 455 62 30
2 окт 2024