Assalomu alaykum. Siz azizlarga Oyatul kursiyni yodlash uchun ajoyib video havola etmoqdaman. Agar ushbu videoni oxirigacha ko'rsangiz Oyatul kursiyni yodlab olasiz in sha Alloh.
“Оятул курсий” фазлилати
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули аълам» дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-йум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб:«Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифдан Қуръони Каримдаги энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билиб оламиз. Чунки бу ояти карима Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, унда У зотнинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикр қилингандир.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишининг кичкина омборчасида хурмо бор эди. Fул келиб ундан олиб кетар эди. Ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот:«Қачон уни кўрсанг, бисмиллаҳи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ижобат қил, дегин, дедилар.У ҳалигини тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичган эди, қўйиб юборди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.У уни яна бир бор тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичди. У қўйиб юборди.Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар У зот.«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.У уни яна бир бор тутиб олди ва:«Мен сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бормагунимча қўйиб юбормайман», деди.«Мен сенга бир гап айтаман. «Оятул Курсий»ни уйингда ўқигин. Шунда шайтон ҳам, бошқаси ҳам сенга яқин келмайди», деди ғул. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.У ғулнинг айтганларининг хабарини берди.«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, рост гапирибди», дедилар У зот». Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар:
1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
“Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
“Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
“Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”
Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
“Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
“Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
“Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми - кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар».
Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни-аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
27 май 2022