Ислом оламида энг маданиятлиги тушунтришда гузал нутк эгаси жума намозларида Булганман жуда тасирчан марузалар килар эдилар оллохим Рахматига олган булсин
😢😢😢😢"Эй осийлар, гуноҳларингиздан тавба қилинг! Зеро Раббингиз кечирувчи ва раҳмли зотдир. У бандаларининг тавбасини габул қилади, уларнинг гуноҳларини яширади ва ўчиради. Қалбингиз ва тилингиз билан: "Аллоҳим, биз қилган ҳар қандай гуноҳ ва хатоларимиздан Сенга тавба қилдик. Уларга энди қайтмаймиз. Эй Раббимиз, Унутиб ёки адашиб қолганимиз учун (хато қилиб қўйсак) бизни жазолама! Раббимиз, қалбимизни тўғри йўга бошлаганингдан кейин залолатга мойил қилма! Эй гуноҳларни кечирувчи Зот, бизни кечир! Эй айбларни яширувчи Зот, бизни ва айбларимизни сатр қил!" деб ёлворинг.. Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
@@xadichaxadicha8666 МУСУЛМОН ХУКМДОРЛАР ЯҲУДИЙЛАРНИНГ ҒАЗОГА ҚАРШИ ТАЖОВУЗИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН ЙИҒИЛИШДИ Мусулмон юртларидаги олтмишга яқин араб ва ажам ҳукмдорлар яҳудийларнинг Ғазога қарши тажовузини муҳокама қилиш учун яҳудийларнинг тажовузидан бир ойдан зиёд вақт ўтиб, шаҳидлар сони ўн бир мингдан ошганидан, жароҳатланганлар сони ўттиз мингга етганидан сўнг Риёзда йиғилишди. Гўё бу ҳукмдорлар яҳудийларнинг Ғазо аҳлига қарши ҳозирда амалга оширганларидан ҳам кўпроқ жиноят содир этишларини кутишгандек! Ҳукмдорлар сонларининг кўплиги туфайли оммавий ахборот воситалари экранларини тўлдиришди! Кейин улар тилга кириб, яҳудийларнинг Ғазодаги ваҳший қилмишларини эслаб ўтишди. Улар, шунингдек, «Можаронинг ечими икки давлат ечимидир…», «Ғазо қамали бекор қилиниши лозим…», «Хавфсизлик Кенгашидан халқимизга қарши урушни тўхтатиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишини талаб қиламиз…», «Ғазо аҳлига гуманитар ёрдамлар кириши учун ўтиш пунктларининг очилишини талаб қиламиз…», «(Исроил) оммавий жазо қўлламоқда…», «Ғазодаги вазият ҳалокатли ва фожиали…», «Касалхоналар, мактаблар ва муассасаларни бомбардимон қилиш жиноятдир…», «Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қиламиз…», «Тинч аҳолига қарши қонунбузарликлардан (Исроил) жавобгар…», «Сионистик вужуд халқаро қонунларни бузиб, тақиқланган қуроллардан фойдаланди…», «Америка яҳудий вужудини қурол-яроғ билан қўллаб-қувватламоқда…», деган гапларни гапиришди. Улардан бири эса Ғазодаги қаршилик кучларига салом йўллади… ва ҳоказо. Улар айтган мазкур гапларнинг заррача ҳам қиймати йўқ бўлиб, на Ғазога ёрдам беради ва на унга бўлаётган ҳужумларни қайтара олади! Ҳа, уларнинг энг намуналиси узоқдан туриб, Ғазодаги қаршилик кучларига салом йўллагани бўлди! Бу ҳукмдорлар ўзлари ўтириб олиб, қамални олиб ташлашни, Ғазога қарши қилинаётган ҳужумларни тўхтатишни ва ўтиш пунктларини очишни кимдан талаб қилишяпти?! Сўнгра уларнинг ҳар бири ўз сўзлари ёзилган қоғозни буклаб, танаффусга чиқишди… Кейин, конференция бошланишида айтган гапларини такрорлаб, ҳужумларни қоралаб, қўшма баёнот чиқаришди. Баёнотда Ғазога қилинган ҳужумни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоладилар… Шунингдек, Хавфсизлик Кенгашини зудлик билан тажовузни тўхтатиб қолиш ҳамда халқаро ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро қонунийлик резолюцияларини бузаётган мустамлакачи босқинчи ҳокимиятнинг фаолиятларини жиловлаб қўйиш учун ҳал қилувчи қарор қабул қилишга чақиришди… Баёнотда, шунингдек, «Ғазо блокадасини бузиш ҳамда арабий, исломий ва халқаро гуманитар карвонларни олиб киришга мажбурлаш…» талаб қилиниб, бир қатор ташқи ишлар вазирларига Ғазодаги урушни тўхтатиш учун зудлик билан халқаро ҳаракатларни бошлаш вазифаси топширилди… Бир ярим миллионга яқин аҳолининг Ғазо секторининг шимолидан жанубига кўчириш ишлари…, босқинчи кучларнинг Фаластин шаҳарлари ва лагерларига қарши ҳарбий операциялари…, (Исроил)нинг Қуддусдаги исломий ва масиҳий муқаддас даргоҳларга қилаётган ҳужумлари… қораланиб, тинчликка риоя қилиш стратегик вариант экани яна бир бор таъкидланди… Бунга қўшимча, 1967 йил 4 июндаги чегараларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати доирасида Ғазо ва Ғарбий Соҳилнинг бирлигини кафолатлайдиган кенг қамровли ечимга эришиш кераклиги ҳам таъкидланди…! Кўриниб турибдики, ҳукмдорлар учрашув уюштириб, нутқ сўзлашди, танаффус олиб, сўнг баёнот беришди. Уларнинг бу ҳаракатлари яҳудийларнинг аёллар, болалар ва қарияларни қирғин қилиш, ҳатто касалхоналар, масжидлар, уйлар ва дов-дарахтларни вайрон қилиш жиноятларини на тўхтатиб қоладиган ва на кечга сурадиган ҳаракатлардир! Ҳолбуки, яҳудий вужуди шунча жиноятлар билан ҳам кифояланмай, Ғазодан электр энергиясини узиб қўйди, ёқилғи ва дори-дармонларни касалхоналар ва беморларга етиб боришига тўсқинлик қилишди. Оқибатда, ўлим ҳолатлари янада ортиб, касалхоналар жасадларга тўлиб кетди, одамлар ўз яқинларининг жасадларини дафн қилолмай қолишди… Буларнинг барчаси мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг кўз-ўнгида содир бўлди! Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!
@@xadichaxadicha8666 Қандай қилиб бу ҳукмдорлар душманнинг ҳужумига қарши туриш ва ортида турганларни тарқатиб юбориш учун армия кераклигини англашмаяпти, ақллари етмаяпти?! «Бас, агар уларни жангда топсангиз, уларни ҳалок қилиш билан ортларидаги кимсаларни қўрқитиб қўйинг! Шояд эслатма олсалар» [Анфол 57] Қандай қилиб бу ҳукмдорлар пешоналарига хор-зорлик ва расволик битиб қўйилган яҳудийларнинг қаршисида ҳеч ким турмаса, улар ўз ваҳшийликларини давом эттиришини англамаяптилар?! Ахир, душманга бериладиган жавоб қўшинларни жангга сафарбар қилиш ўрнига, ҳукмдорларнинг ялтироқ гаплари билан бўладими?! Куч-қудрат соҳиби бўлган Аллоҳнинг «Уларга қарши жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва сизларга уларнинг устидан нусрат беради ҳамда мўмин қавм дилларини қондириб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади» [Тавба 14] деган каломини наҳотки эшитишмаган бўлишса?! Қандай қилиб ҳукмдорлар Фаластиннинг Аллоҳ Таоло чор атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсо диёри эканини тушунмайдилар?! «(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни - унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» [Исро 1] Ҳукмдорлар чақираётган икки давлат ечими Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат эмасми?! Ислом замини унинг мусулмон халқи билан душмани ўртасида бўлишиб олинадими?! Фаластин атрофидаги шунча исломий юртлар ушбу муборак заминни босиб олган ва аҳлини қувиб чиқарган бу жирканч вужудни бўғиб ташлашга қодир аскарларга эга эмасми?! Мусулмон аскарлари яҳудий вужудини йўқ қилишга ва Фаластинни аввалгидек яна нурафшон дорул Исломга айлантиришга қодир эмасми?! Мусулмон юртларига бостириб кирган ва аҳолисини у ердан чиқариб ташлаганларга қарши мусулмон армиялар жанг қилиши ҳамда уларнинг ўзларини ҳам худди ушбу юртлар аҳолисини қувиб чиқарганларидек, ҳайдаб чиқариши лозим эмасми?! «(Эй мусулмонлар) уларни топган жойингизда ўлдиринг ва сизни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринг!» [Бақара 191] Қандай қилиб бунинг буюк фарз эканини англашмайди?! Ҳеч шубҳа йўқки, бу ҳукмдорлар ҳаммасини тушуниб туришибди. Фақат уларнинг бадбахтлиги устун келмоқда. Чунки улар мустамлакачи кофирларнинг, асосан Американинг қўғирчоқлари бўлиб, ўшалар айтган гапни гапиришяпти, нимани қилса, ўшани қилишяпти… Азбаройи ликиллаб қолган курсиларини сақлаб қолиш учун уларга етарли жавоб беришмаяпти. «Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, қандай адашмоқдалар-а!» [Бақара 191] Эй инсонлар… эй мусулмонлар… эй исломий армиялар сафидаги аскарлар!
😢😢😢“Агар душман бўлмаса уни ўйлаб топиш, фош қилиш ва жазолаш керак!!!” Я́ков Сау́лович Агра́нов (Янкель Шевелевич Соренсон).... 20-30-йиллардаги оммавий қатағонлар ташкилотчиси. ВЧК-ОГПУ-НКВД раҳбари, 1-ранг давлат хавфсизлиги комиссари.... Ўрта Осиё аҳолисини тақдири шу одамни қўлига топширилган эди... Ўзи айтганидек душман топилмаса, план топшириш учун мусулмонларни душманга айлантириб, ёппасига ГУЛАГларга юборган....
😢😢😢😢Хотиржамлик. Абдураззоқ Мўъмин Хотиржамлик,-инсоннинг яшаш тарзи ёки муайян амали, унинг эътиқоди ва сақофатидан келиб чиққан дунёқарашига мос келганидан пайдо бўладиган ички осоишталик. Дават,-одамда ички инқилоб пайдо қилади.Яъни,одамни эътиқодини ўзгартирувчи фикрлар уни дунёқарашини ўзгартиради. Натижада,даъватланаётган инсоннинг хотиржамлиги бузилади.Унинг ички дунёсида аввалги ва кейинги дунёқарашлар ўртасида кучли кураш бошланади.Бу кураш инқилобий ўзгаришлар пайдо қилади ёки аввалги дунёқарашдан мағлуб бўлиб инқирозга учрайди. Демак, даъватчи даъватини инсоннинг хотиржамлигини бузиш ва уни янги эътиқодий қаноатларга мослашиб яна хотиржамлик топишига ёрдам бериш асосида, яъни унинг дунёқарашини тубдан ўзгартириш асосида олиб борилиш керак! Хотиржамлик,аввало даватчининг ўзида мукаммал шаклланган бўлиши керак. Акс холда у,ўзи тўла қаноатланмаган нарсага бировни чақира олмай қолади.Шундан заифлик,даъватдан чекиниш ва шу хаётига мослашиш пайдо бўла бошлайди.Даъватчи ўзининг заифлиги,фосиқлиги хатто харом амаллари учун шаръий далиллар ахтара бошлайди.Бу заифликнинг энг юқори чўққиси бўлади. Шунинг учун даъватчилар аввало ўзимизда соғлом хотиржамликни пайдо қилишимиз керак.Бунинг учун нималар қилишимиз керак.Қуйида шуни баён қиламиз. Хотиржамликни пайдо қилиш учун ,аввал уни бузишимиз керак бўлади.Бу иш,хар бир зулм,нохақлик устидаги жавобгарлигимизни эслаб,бир биримизга шулар хақида эслатиб бориш билан амалга ошади.(сахобаларнинг бир бирларига доим вал-аср сурасини ўқиганлари далил бўлади)Демак,хаёт тарзимиз,хотиржамликка асосланади. Масалан кўчада бир ёш бола адашиб қолиб йиғлаётганини кўрган инсон албатта унга ёрдам беришга харакат қилади.Агар ёрдам бермаса у хотиржамлигирни йўқотади. Чунки болаларга муруват кўрсатиш инсоннинг табиатида бор.Ота онага итоат,яхшилик қилиш хам,шундай. Лекин дунёқарашимиз,хаёт хақидаги тушунчаларимизга боғлиқ.Тушунчаларимизнинг лайқалашиб бориши,бизни заифлаштиради.Турган жойимизга яъни шу хаётимизга рози бўлишга ва шу яшаш тарзимизни оқлаш, шаръан ёқлашга харакат қилишга ундайди.Бу эса,воқеъдан тасирланишга,хаётни фикрлаш майдони эмас,фикрлаш манбайи қилиб олиш томон олиб бораётган нотўғри йўналишнинг бошланиши бўлади. Буни олдини олиш учун,робитада яъни Ақида ва сақофатимизга махкам ёпишиб,фақат ундан балқиб чиқувчи фикрларни хаётимиз учун асос қилишимиз керак бўлади.Хар биримиз,хаётимизда учраган хар бир иш,холат учун ўзимизда хотиржамлик пайдо қилишимиз керак.Масалан жамиятда ниқобга қарши харакат бошланди ёки никохни чеклаб,мусулмонларга зулум кучайди.Шундай холатда хар биримиз ўзимизга савол берайлик-мен шу ишга нисбатан ўз ўрнимдан туриб ОЛЛОХ рози бўладиган вазифамни бажардимми йўқми!Даватда хам,одамларга худди шу ўзини мухосаба қилиш механизмини ўргатишимиз керак.Чунки мана шу ўз ўзимизни мухосаба қилиш механизими,мафкурани мустахкамлайди яъни хаётимизга ақидани асос қилишимизни доимийлигини кафолатлайди. Хар бир ишга эркак,эркаклик ўрнидан ,аёл аёллик ўрнидан туриб,ОЛЛОХ белгилаб берган ўринда харакат олиб бориши керак.Таъсир кўрсатиш хам шундай,амалдор амалдорлигига ва таъсир кўламига кўра жавоб беради.Яъни жамиятда ОЛЛОХ берган ўринларимиз бор юқори вазнли,обрўъ эътиборли,бой бадавлат инсонлар бор.Шуларнинг хаммаси ОЛЛОХнинг инъомлари,улар имтихон учун берилган омонатлар бўлиб,улардан албатта сўраламиз!Шунинг учун хар биримиз имкониятимизга муносиб хар бир ишга муносабат билдиришга харакат қилишимиз керак.Масалан аёллар ўз ўринларида,ўз вазифаларини тўғри адо этишлари керак.Улар фарзандлар тарбиясидан,эрга итоат килишдан жавобгар бўлишлари билан бир қаторда,даъватдан хам,эрни эркаклар қилиши лозим бўлган ишларда мухосаба қилишлари керак. Хар бир ишни тўғридан тўғри амалда бажаришдан жавобгар бўлган шахслар бор.Улар шу ишни бажаришаётган бўлса,қолганлардан шу иш фориғ бўлади.Агар бажаришмаса,қолганлардан мухосаба вожиб бўлади.Бу худди Халифанинг вазифаси сингари,уни ундан бошқаси бажариши шаран харом лекин у жиходни тўхтатиб қўйса,мусулмонларга жиход килиш эмас,халифани мухосаба килиш вожиб бўлгани сингари.Аёллар хам,хар бир ишга эркаклар сингари амалда кириша олмасликлари мумкин.Лекин эрларини мухосаба қилиш билан улардан шу ишга нисбатан хотиржамлик пайдо бўлади,чунки аёллар барча ишларни ўз қўлларига олишлари тўғри эмас.Аёллар жамиятни ўз холларича ўнглай олишмайди.Аёллардан хокимият етакчилари бўлиши мумкин эмас.Шунга қарамай улар “мен заифаман,бу менинг ишим эмас”деб ўзида хотиржамлик пайдо қилиши тўғри эмас!Хар бир ишдан хаммамиз ўз холимизча,имкониятимизга кўра жавобгармиз.Ишларни,зулмларни бартараф этишдан эмас,зулмга нисбатан ўзимизни шарий ўрнимизни излаб топиб,унда сабот билан туришдан жавобгармиз! Шунинг учун хар биримиз даъватчи,муфаккир сифатида ўз ўрнимизни билайлик ва унда бардавом туриб хотиржам хаёт кечиришга харакат қилайлик.Бир биримизни доим шунақанги хаёт кечиришга чақирайлик.Даватни хам,одамларда шунақанги хотиржам хаёт тарзини шакллантиришга харакат қилиш асосида олиб борайлик.
😢😢😢😢Афғонистонни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш - катта хато бўлади - Мирзиёев Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг музлатилган халқаро активларини бу юртдаги ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш учун мақбул механизмларни ишлаб чиқишга чақирди. Маълумки Афғонистон ўзининг стратегик жойлашуви нуқтаи назаридан Ўрта Осиё давлатларининг аввало тинчлик йўлидаги, қолаверса Покистон, Эрон портлари орқали Жаҳон бозорларига чиқишнинг асосий калити ҳиосбланади. Шу боис бугунга келиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон сингари қўшни давлатлар билан бир қаторда Россия, Хитой, туркия аби йирик мамлакатлар ҳам Афғонистоннинг эски ҳукумати билан эриша олмаган ҳар томонлама манфаатли келишувларни, Толибон маъмурияти билан ҳал қилишга эришмоқда. Бу албатта Афғонистон Исломий Амирлигининг иқтисодий жиҳатдан оёққа туришидаги муҳим қадамлар ҳисобланади. 🌐 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг Telegram • Instagram • You tube • Facebook
Bu kishi adashmasam hali Shayx hazratlari, Anvar qori domlamiz hayotliklarida bir xonadonda iftorlikda òtirganlarida restorant haqida hazil sher aytgan edilar umrlari uzoq bòlsin juda yaxshi inson
Эхтиёт булиб гапиринглар, домла назаркарда инсонлар. Шаънларига ёмон гапириб, кейин оркангни ёполмай юрманглар, бу инсонлар хам ганимат, кадрига етишимиз керак
Birodarlar bu ustozlar haqida gapirishdan oldin oʻzimizga nazar solib qoʻyaylik domlalardi qilgan xizmatlarini oʻndan birini qila oldikmi ustozlar haqida yomon gapirmaylik iymonimizga zarar yetadi Alloh saqlasin