#ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» - дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,- дедилар»
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт».)
👉 Азизлар, бу кечада Аллоҳдан ажр-савоб умид қилган ҳолда бедор бӯлайлик.
6 май 2021