t.me/Shamailun_Nabiy_1
🔴Ўзи пайғамбарини хидоят ва хақ дин билан барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборган ва у зотни сизу биз мўминларга гўзал наьмуна қилиб қўйган Аллоҳ таолога хамду cаънолар бўлсин!
Аммо баьд:
Ушбу телеграм каналда Устоз Жалолиддин Асаддуллоҳ ҳафизахуллоҳнинг юртдошимиз мухаддис олим имом Термизий рахимахуллоҳнинг қаламларига мансуб "Шамоилин Набий ﷺ" китоби шархи бўйича дарсликларини қўйиб борамиз. Имом Термизий буюк мухаддис имом Бухорий рахимахуллоҳнинг шогирдлари хисобланади. Ва биз сиз азизларга тақдим қилаётган китоб сийрат китоблари ичида энг ишончлиларидан хисобланади.
Сийратни ўрганиш эса илмларнинг афзалларидан хисобланиб, биз бу илмни ўрганиш билан севиклигимиз Набий соллоллоху аьлайхи васалламни янада яхшироқ таниймиз, қалбларимизда у зотга бўлган мухаббатимиз янада ошади.
Ва СИЗ азизлардан сўраймизки ушбу каналимизни бошқа биродарларимизга хам тақдим қилинглар ва суюклигимиз Росулуллоҳ соллоллоху алайхи вассаллам хаётларини ўрганиб, у Зотга яхшилик билан эргашувчилар сонини кўпайишига ўз хиссаларингни қўшинглар.
Сизларга У Зотни муборак сўзларини эслатамиз "киши Қиёматда севгани билан бирга бўлади"
Роббимиздан сўраймизки сизу - бизни Қиёматда севганимиз Расули акром соллоллоху алайҳи вассаллам хузурларида жамласин.
3 июн 2024