Тёмный

Saidamir Abdukakhkhorov - Qoriya (so'ngi manzil) 

Подписаться
Просмотров 185
% 4

saidamir.kh
telegram.me/saidamirthinks
ҚОРИЯ (бағишлов)
Осмоннинг жилоси яйратар кўзим,
Юлдузлар ёлимга сочар нурларни.
Масофа қизиқмас, ёқотдим изим,
Девонаман! Кўзим кўрмас ҳурларни...
Бу ўлка қонуни эзар дилимни,
Бизга айроликни берганлиги рост.
Ҳатто қабул қилмас ошиқ сўзини,
Найлайлик, бу одат фақат бизга ҳос!
Бизга фурсат етмас, маконлар аро
Кўрмоқлик истаймиз бир-биримизни.
Аммо, ўртамизда юз берган хато,
Уйғотди жонсарак ғуруримизни!
Бу отга минганлар сафида биз ҳам,
Қурбонлик келтирдик ўзлигимизни.
Ўртамизда ўша бир адлсиз ҳакам,
Қишга айлантирди ҳазонли кузни...
Бари гап бехуда, биламан... нетай?
Эслатар сени у Бомдод азони.
Қасримизни ташлаб қаерга кетай,
Сени чақирмоқда ғарбнинг овози.
Яна эскиликка қайтдим бир лаҳза,
Тўғри, ҳаёллардан ўчганлигинг ҳақ.
Ҳатто, юзингни ҳам эслаёлмайман,
Шеърларим эслатар номингни фақат...
Тан олсам: сенсизлик яхшироқ менга!
Орзулар қушлардек қоқади қанот.
Чегара бўлмайди асло мийямда,
Одатий камтарин ўтади ҳаёт!
Бизда тугагандир барча эртаклар,
Ҳа, ёмон якун ҳам бўлар экан-да!
Аллоҳнинг тақдирин режаларида,
Бизга бу қасрда жой ёк экан-да...
Қория, бу айбни сенга тўкмасман,
Балки, қароринг ҳам тўғри бўлгандир,
Ўша бошқа ёлни танлаган сенсан,
Табиий-ки, бу ёлда ўзинг бўласан.
Сенга ёмонликни раво кўрмасман,
Лекин яхшилик ҳам тиламагайман.
Яна шундай телба хатони қилиб...
Сендай ёрни яна сўрамагайман!
Тунда сокинликка чўкар бу замин,
Дарахтлар ўзгача садо берарлар.
Дарёлар ҳам оқиб ҳовуз дафтарин,
Кўз ёш мисолида юзин юварлар...
Яна ёлғиз қолиб ўша манзилгоҳ,
Дўстлар даврасини қумсар ҳали ҳам.
Бизга таълим берган эски муаллим,
Бугун фарзандига айтар алласин.
Қория, орзуим бўлгандинг гўзал,
Ёки бу орзуга арзимасмидинг?
Ахир сақлаб ўзинг ўшал матоҳдан,
Бир муддат нафсингни тиёлмасмидинг?
Менимча етади маъносиз гаплар...
Қарийб икки йилдан эзар дилимни.
Бўлди! Тугаб битди сўнги сатирлар,
Бошқаси безайди қолган умримни!
Саидамир Абдуқаҳҳоров

Опубликовано:

 

29 июн 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии