Асосий фикрлар: Исломнинг демократик эркинлик принципларидан фарқи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ислом қуйидаги 8 та банд орқали инсон ҳуқуқларини чеклади: 1. Демократия шахсларга ақида эркинлиги орқали динини керак бўлса ҳар куни янгилашга ва ботил эътиқодларга мойиллик билдиришга йўл қўйган бир вақтда, Ислом инсоннинг динга мансублигини сақлаган ҳолда илоҳий ваҳийни асраб-авайлайди. Ислом ҳеч кимни куч билан динни қабул қилишга мажбурламайди, бироқ бутун инсоният учун энг тўғри бўлган Ислом ақидасини сақлаш учун мусулмонликни қабул қилганларга диндан чиқишни ман қилади. 2. Демократия “шахс эркинлиги” орқали инсонга ҳатто ўз ҳаётига суиқасд қилишга имкон берган вақтда, Ислом ўзи ёки бошқаларнинг ҳаётига суиқасд қилишни ман қилади, бу билан ҳар бир инсонни ҳимоя қилади ва қасос (қонга қон, жонга жон принципи) орқали жазолайди. 3. Демократия “шахс эркинлиги” орқали спиртли ичимликлар, наркотик моддаларни истеъмол қилишга, зино ва бачавозликка йўл қўйган вақтда, Ислом ақлни сақлашга жуда катта эътибор билан қаради ҳамда наркотик моддаларни ва ақлни кеткизадиган ҳар қандай нарсаларни тақиқлади. 4. Ислом зино ва бачавозликни келгуси авлодларни сақлаш учун тақиқлади ва булар учун қаттиқ жазо чораларини белгилади. Бу эса, инсон насл-насабини ва бугун демократик жамиятларда бўлаётган ўғил ўз отасини танимайдиган бузуқ ҳолатдан сақлайди. 5. Демократия “мулк эркинлиги” орқали инсонга ҳар қандай йўл билан мулкка эга бўлиш ҳуқуқини берган вақтда, Ислом мусулмонлар учун мулкка эга бўлиш сабабларини белгилаб берди ва мулкни сақлаш принципи орқали ўғрилик, эксплуатация, талончилик ва адолатсиз даромадларнинг олдини олди. 6. Демократия одамларга “фикр эркинлиги” орқали ҳар қандай масалада сўз эркинлигини берган вақтда, Ислом одамларнинг қадр-қиммати ва ор-номусига зарар етказишни тақиқлаб, ўз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини берди. 7. Шунингдек, Ислом хавфсизликни таъминлаш билан барча фуқароларни ҳимоя қилди. 8. Шунингдек, бу ҳуқуқларни таъминлайдиган давлат жиҳоз (аппарат) ларини давлатни сақлаб қолиш орқали ҳимоя қилади. Зеро, Ислом инсон ёки бир гуруҳ одамлар манфаатларини эмас, балки жамият манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган. Жамият манфаатларини эса, бевосита шариат белгилайди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух 09.08.2021й hizb-uzbekiston.info/islomning-demokratik-erkinlik-printsip/