Ishonch.uz бугун ўзбекистонликларнинг болалигини, хотираларини, муҳаббатини уларга эслатишга қарор қилди. Шу мақсадда «Суюнчи», «Келинлар қўзғалони», «Тангалик болалар», «Масҳарабоз», «Ўтган кунлар», «Тўйлар муборак», «Яратганга шукр», «Абдуллажон» каби юзлаб машҳур ўзбек фильмларининг мусиқаларини басталаган композитор Мирҳалил Маҳмудов хонадонида бўлдик.
Асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва қатор Европа мамлакатларида ижро этилиб, эътироф этилган Мирҳалил Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби ва «Офарин» мукофоти соҳиби саналади.
1 июл 2024