БЕШИК Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида, Сени қарши олди, бир ёғоч бешик. Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда, Қабринга кузатди, тебранмас бешик , Бу ҳаёт - шу икки бешик ораси , Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка, Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди. Руҳ охир танангни тарк этган куни, Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди , Бу ҳаёт - шу икки йўргак ораси , Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот, Одамлар йиғингга жим қулоқ осди. Бандаликни бажо келтирган кунинг, Дунёни ўзгалар кўз ёши босди , Бу ҳаёт - шу икки йиғи ораси , Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш, Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан. Англадим, туғилиш аслида дўстим, Ўлимга илк қадам ташламоқ экан. Бу ҳаёт - туғилиш ва ўлим ораси , SVARCHIK TALABA