ПИЁЗ ЎҒРИСИ. Уйда қизиқ ишлар бошлади. Уч кундан бери бозордан олиб келинган пиёзлар йўқолиб қолаверади. Эр-хотин ҳайрон. Бунинг сабабини билиш учун улар ошхонага яна пиёз қўйиб пиёз ўғрисини яширинча пойлай бошлашди. Бироз кутишгач, не кўз билан кўришсинки, ошхонада пиёзни уларнинг жажжи қизлари олиб чиқиб кетди. Уни кузатиб қарашса қизча пиёзларни ахлат қутисига олиб бориб ташлади. Бундан жаҳли чиққан ота қизини қаттиқ уруша бошлади. Бу қилиғининг сабабини сўради. Қизча эса лом-лим демасдан онасининг қучоғига ўзини отди. Ота унга эртагача муҳлат бериб бу қилиғининг сабабини айтишини тайинлади. Эртаси кун ота ётоғининг устида қоғоз турганини кўрди. Ёзув қизиники эди. Жажжи қиз отасига унутиб бўлмайдиган дарс берганди: “Отажон, мен сизларни, айниқса онажонимни жуда яхши кўраман. Лекин, сиз уни ҳар доим йиғлатасиз. Сиз билан уришгандан сўнг доимо унинг кўзидан ёш оқади. Сиздан ташқари уни пиёз ҳам хафа қилади. Шунинг учун пиёзни умуман уйимизда кўришни истамайман. У бўлса онам яна йиғлайди. Қўлимдан келмайди, бўлмаса сизни ҳам аҳлат қутисига олиб чиқиб ташлардим...”
Ассалому алайкум! Сиз мени дунё карашимни жуда ижобий томонга узгартирдингиз ва менга ухшаган куп инсонларни дунё карашини хам. Шунинг учун тухтаманг. ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН СИЗДАН ВА СИЗГА УХШАГАНЛАРДАН!!!
Umar ibn Xattob roziyallohu anhu: Momaqaldiroqning ovozini eshitib qattiq yig'ladilar. Shunda hamroxlaridan biri: "Ey mo'minlarning amiri, nega yig'layabsiz?" dedi. U zot: "Rahmatning ovozi shu bo'lsa, azobning ovozi qanday bo'lar ekan!" dedilar...
Ассалому Алайкум Абдукарим укажон.Сейчас у меня чёрная полоса😢,но Ваши рассказы вылечивают мою душу,без слёз не могу слушать Вас😢.Спасибо Вашим родителям,за то что родили и вырастили такого умного,мудрого сына..Абдукарим благодарю Вас за поучительные рассказы Машаалах...
Қирқ бешинчи гуноҳ Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади. У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди. Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди. Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса:«Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар эшитилди... Саида Ибодинова
Абдукарим сен мени ешлигимди хамиша едимга солиб кузимга еш олишимга мажбур буламан бир дустим Жанубий кареяда бир дустим Америкада бир ешликдаги дустим Мадавяда мен россияда биз бир биримизга факат сизди хикояларингизни ташлаймиз бизни гурунгимиз шу гурунг деган сузди Абдукарим тушинади сурхондареда бор бу суз бир биримизга сизни хикоягингизни ташлаймиз булди биз гаплашди хисоб
Assalomu alaykum Abdukarim aka Alloh sizdan va barcha insonlardan rozi bulsin ijodizga omad umringiz barokotli bulsin jonli muloqotlar efirlar kutamiz sizdan