Менда 13 та қора товуқ ва 1та брама хўрозим бор. Ҳар куни 10 дона тухум оламан. Товуқ катакдан тешик очиб, алоҳида тухум туғадиган яшик қўйганман. Товуқлар навбат билан бўлса ҳам шу яшик ичига ўтиб туғади. Аралашма тайёр донлардан бераман ва ҳар куни бир соат бўлса ҳам қафасдан ташқарига чиқараман. Акс холда тухум сони камайиб кетади.