Тёмный

Xoja Ahror Valiy | Хожа Аҳрор Валий 

Ziyo istagan qalblar uchun
Подписаться 15 тыс.
Просмотров 11 тыс.
50% 1

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор - Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида (1404 йил, март) Шош - Тошкент вилояти музофотларидан Боғистонда дунёга келган. Отаси Хожа Маҳмуд ва бувалари маърифатли кишилардан бўлиб, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланган. Она тарафидан Хожа Аҳрор машҳур Шайх Хованди Таҳурга бориб уланади.
Хожа Аҳрор бошланғич маълумотни Тошкент мадрасаларида олиб, ёшлик чоғлариданоқ муқаддас жойларни зиёрат қилишга мойиллик кўрсатади ва 23-24 ёшларда тоғаси, замонасининг билимдон кишиларидан бўлган Хожа Иброҳим уни Самарқандда ўқитишни мақсад қилиб қўяди. Хожа Аҳрор кўпроқ тасаввуф илмига қизиқади. Шу мақсадда Ҳиротга келиб, 1428-1431 йиллар орасида Шайх Баҳовуддин Умар, Шайх Зайниддин Хавофий каби таниқли мутасаввуф билимдонлари суҳбатида бўлади. Сўнг Чағониённинг Хулғату мавзеида истиқомат қилувчи Хожа Баҳовуддин Нақшбанднинг шогирди бўлган Яъқуб Чархий (вафоти 1447)га қўл бериб, ундан Нақшбандия тариқати асосларини ўрганади. 1431-1432 йиллар орасида Хожа Аҳрор Тошкентга қайтиб, Нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳовуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиб, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлади.

Опубликовано:

 

10 июл 2019

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 13   
@AlisherRoziyev-zu6ps
@AlisherRoziyev-zu6ps 11 месяцев назад
Янада шундай инсонлар ку́плаб чиксин бизнинг миллатимиздан Омин🤲 Омин🤲 Омин🤲
@harsohadanbirshingil4987
@harsohadanbirshingil4987 4 года назад
Хужа Ахрор буюк инсон булган жойлари жаннатдан булсин
@user-wi5jw2gh2g
@user-wi5jw2gh2g 2 года назад
Аллох рахматига олсин! Ху́жа Убайдуллох Ахрор валий Шайх Хованд Тохир буванинг эваралари. Шажаралари бу́йича насил насаблари хазрати Умар ибн Хаттобга бориб такалади. Аллох йу́лида халкига хизмат килган инсон. Шайх Хованд Тохир бува билан Ху́жа Ахмад Яссавий хазратлари,яьни Туркистон бувани боболари бир бу́лган. Улар Шайх Умар валий Богистонлик эдилар. Валлоху аьлам.
@Abu_Muslim_Uz
@Abu_Muslim_Uz 4 года назад
Аллоҳ раҳматига олсин кўзимга ёш келди
@user-wt4qk3gp9e
@user-wt4qk3gp9e 2 года назад
Даст ба кору, Дил ба ёр
@samandarnorbutaev8636
@samandarnorbutaev8636 2 года назад
Men ham hazratning avlodiman. Masholloh...
@uchqunboyboltaboev5739
@uchqunboyboltaboev5739 2 года назад
Самандар сизда хам ночорларга ёрдам бериш бордир.У инсондан Аллох рози булсин
@user-ey4qo9zq3e
@user-ey4qo9zq3e 2 года назад
Самандаржон сизга хавасим келди кузда жолам билан Олохимга шукур киламан умриз узок аждодларимизни Оллох рахматига олган булсин🤲🤲🤲
@user-mn1hw7of6v
@user-mn1hw7of6v 3 года назад
Одам булай десанг хазратнинг Рисолаи волидияни укиш керак
@user-ey4qo9zq3e
@user-ey4qo9zq3e 2 года назад
Рахмат🤲🤲🤲🤲
@user-ey4qo9zq3e
@user-ey4qo9zq3e 2 года назад
Излари кузимга суртсам Оллох сизлардан рози булсин минг рахмат🤲🤲🤲🤲🤲
@user-eb1kl8oh6o
@user-eb1kl8oh6o 10 дней назад
Хоожа эмас хужа десангиз тогрирок болармиди
Далее
Hazrati Usmon mus'hafi
25:26
Просмотров 10 тыс.
HOJA AHROR VALIY r.h. ning sirlari
8:30
Просмотров 226 тыс.
Xo'ja Ahror Valiy haqlarida ajib hikoya
7:40
Просмотров 4,8 тыс.