#Наманган #chiziq #yolchiziq #avtoyol #razmetka
Наманган вилоятида 3286 километр умумфойдаланувдаги йўллар мавжуд бўлиб, мана шу йўллардан фойдаланувчи аҳоли томонидан сўнги вақтлар йўл чизиқлари чизилмагани ва бу ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар йўлланди.
Аҳолининг ҳақли эътирозларини инобатга олган ҳолда Наманган вилояти Автомобил йўллари бошқармаси томонидан бугун Наманган туманида 50 километр, Уйчи туманида 35 километр, Поп туманида 20 километр узунликдаги давлат аҳамиятидаги йўлларга чизиқлар чизилди.
Қалин туман тушган пайтида ҳайдовчиларга йўл кўрсатгич вазифасини бажариб берувчи мазкур чизиқларни чизиш ишлари давлат аҳамиятидаги йўлларда давом этади
Наманган вилояти Автомобил йўллари бошқармаси
28 ноя 2022