Маданият қишлоғида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
•••••••••••••
Куни кеча Пахтабод тумани маданият қишлоғида "Миллий иқтисодиётимизда-миллий уйғониш" тамойили асосида вилоят раҳбарининг аҳоли вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтган эди.
Мазкур учрашувда хонадонларни даромадга йўналтириш билан бир қаторда, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича қўшимча ишлар ташкил этилиши белгилаб олинган.
Кечаги куннинг ўзида бошланган амалий ишлар бугун қизғин тус олган. Хусусан, аҳолини қийнаб келаётган йўл, электр, газ ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ масалаларда кенг кўламдаги ишлар ташкил этилиб, ҳудуддаги маданият ва истироҳат боғида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Саҳифа: @andpress#Live
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманидаги Маданият қишлоғи аҳолиси билан учрашди.
Ушбу ҳудудда муаммоларни бартараф этиш, йўл, электр, ичимлик суви ҳамда газ таъминоти бўйича қўшимча ишлар амалга оширилиши бошланди.
Шунингдек, ҳудуд вакиллари ёши улуғлар бошчилигида ифторлик дастурхонига йиғилган.
Саҳифа: @sh_abdurahmonovПахтаобод туманидаги Маданият қишлоғида кенг кўламда иш жараёнлари ташкил этилди.
Ҳар бир кўчага вилоят миқёсидаги мутасадди раҳбарлар бириктирилиб, ҳар бир хонадон ўрганилмоқда. Ҳар бир соҳа бўйича муаммоларни ҳал этиш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, аҳоли соғлигини сақлаш тадбирлари жадаллаштирилди, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бепул тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Саҳифа: @andpress
15 сен 2024