Рамазон ойларнинг хожасидир. Унинг бошқа ойлардан фазилатли жиҳатлари қуйидагилар: 1.Рамазонда Қуръони карим нозил бўлди. У Рамазонда, хусусан, Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул-маҳфуздан Байт ул-иззатга бир дафъада индирилди. Кейинчалик Қуръони карим Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди.
Аллоҳ таоло деган:
شهر رمضان الّذي أنزل فيه القرآن هدًى للنّاس وبيّناتٍ من الهدى والفرقان
“Рамазон ойи - одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси, 185-оят).
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг иттифоқи билан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар:
أذا دخل رمضان فتحت أبواب السماء ( أو الجنة أو الرحمة) وغلقت أبواب جهنم وسلسلت الشياطين
“Қачон Рамазон кирса, осмон (жаннат ёки раҳмат) эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирланади”.
5 апр 2021