عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَصْدَقَ الْحَدِيثِ كِتَابُ اللهِ، وَأَحْسَنَ الْهَدْيِ هَدْيُ مَحَمَّدٍ، وَشَرُّ الْأُمُورِ مُحْدَثَاتُهَا، وَكُلُّ مَحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ، وَكُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ، وَكُلُّ ضَلَالَةٍ فِي النَّارِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги чиққан иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Барча залолат дўзахдадир», дедилар». Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган. Лафз Насаийники.
Мўминлар онаси, Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоят. У киши айтдилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса у (иши) рад қилингандир”, дедилар”.
Бухорий (2697) ва Муслим (1718/4383) ривоят қилган.
Имом Муслим якка ўзи ривоят қилган лафзда “Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган ишни қилса, у (қилган иши) рад қилингандир”, тарзида келган. (1718/4384).
8 сен 2024