Тёмный

Гулбаданбегим - “Ҳумоюннома” тарихий асарининг муаллифи | Nafosatnoma 

UZBEK TV
Подписаться 3 млн
Просмотров 1,5 тыс.
50% 1

Гулбаданбегим (1523-1603) - Ўрта асрларда Марказий Осиёдаги ягона тарихчи аёл, “Ҳумоюннома” тарихий асарининг муаллифи, Амир Темурнинг авлоди, Бобурнинг кенжа қизи. Гулбаданбегим ўзининг жияни бўлмиш Акбаршоҳнинг илтимосига кўра, 1585-87 йилларда отаси ҳамда ўгай акаси, Акбарнинг отаси Ҳумоюн ҳақидаги хотираларига бағишланган форс тилидаги “Ҳумоюннома” номли асарни ёзади. Асар европа тилларига илк бор 1902 йилда А. Беверидж (Англия) томонидан изоҳлар билан биргаликда чоп этилади. 1959 йилда Тошкентда ушбу тарихий асарнинг ўзбек тилидаги таржимаси нашрдан чиқади. Мустақиллик йилларида китоб бир неча бор қайта нашр қилинади. Гулбаданбегимнинг мазкур асари аёл киши томонидан ёзилган Ҳиндистоннинг ягона ўрта аср йилномасидир. “Ҳумоюннома” ўз даврига оид кўплаб материалларни ўз ичига олади.
Миниатюрада - Акбар икки йиллик айрилиқдан сўнг яна онаси билан бирга. Акбарномадаги ушбу саҳна хотин-қизлар бўлмасида содир бўляпти. Аёллардан бири эҳтимол Гулбадан бегим бўлиши мумкин (Британия кутубхонасидаги миниатюра)
Урсула Симс-Вильямс, Британия кутубхонаси Гулбаданбегим ҳақида “Мўғул маликаси Гулбаданнинг таржимаи ҳоли, (“Подшоҳ Ҳумоюннинг ҳаёти (Ҳумоюннома)”)” номли блогда қуйидагиларни ёзади.
Британия кутубхонасида кўплаб тарихий матнлар сақланади. Уларнинг айримлари Мўғуллар тарихини тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этади, бироқ улар ҳеч қачон кўргазмага қўйилмаган.
Масалан, малика Гулбаданбегимнинг “Avval-i Humāyūn Pādshāh” (“Буюк Мўғуллар Салтанатининг иккинчи подшоҳи, Бобурнинг ўғли ва Акбарнинг отаси - Подшоҳ Ҳумоюннинг ҳаёти”) асари ягона сақланиб қолган нусха ҳисобланади. У 17 аср бошларида эҳтимол Гулбаданнинг асл қўлёзмасидан кўчирилган бўлиши ҳам мумкин. Афсуски, матн тўлиқ эмас, 1553 йилга келиб тўхтаб қолган. У 1823 йилдан 1867 йилгача Дели комиссари сифатида Ҳиндистонда хизмат қилган коллекция тўпловчи, полковник Джордж Уильям Гамильтон (1807-1868) томонидан Британияга олиб келинган. Ҳозирда у рақамлаштирилган ва онлайн намойишга қўйилган.

Опубликовано:

 

4 окт 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 4   
@otabekumarov9729
@otabekumarov9729 8 месяцев назад
Шу курсаьув зор экан , рахмат!!!
@OhangaronAngren-pb6fx
@OhangaronAngren-pb6fx Год назад
Сад баҳор охир шуду ҳар гул ба фарқе ҷо гирифт, Лолаи доғи дили мо зеби дасторе нашуд. Ҳар матоеро харидорест дар бозори ҳусн, Пир шуд Зебуннисо ӯро харидоре нашуд.(ЗЕБУННИСО). Шунидам, ки Ҷамшеди фаррухсиришт, Ба сарчашмае бар ба санге навишт: «Бар ин чашма чун мо басе дам заданд, Бирафтанд, чун чашм бар ҳам заданд. Гирифтем олам ба мардиву зўр, Валекин набурдем бо худ ба гўр. Чу бар душмане бошадат дастрас, Маранҷон, ки ўро ҳамин ғусса бас. Адў зинда, саргашта пероманат, Беҳ аз хуни ў кушта дар гарданат»(БАБУРШО)…. Ҳар парирӯе, ки ӯ бо ошиқи худ ёр нест. Ту яқин медон, ки ҳеч аз умр бархурдор нест.(ГУЛБАДАН БОНУ.ДУХТАРИ БАБУР)
@botiryuldashev8237
@botiryuldashev8237 8 месяцев назад
“Avval-i Humāyūn Pādshāh” 'xato. AHVOLI HUMOYUN PODSHOH.
@murodumarov1909
@murodumarov1909 7 месяцев назад
Zórrr
Далее
🦊🔥
00:16
Просмотров 789 тыс.
ЭТО НАСТОЯЩАЯ МАГИЯ😬😬😬
00:19
Humoyunnoma haqida - Javohir
24:02
Просмотров 629