Тёмный

Далварзинтепа, Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейи, жомеъ мадрасаси тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 2,4 тыс.
50% 1

ДАЛВАРЗИНТЕПА - сўнгги жез даврига мансуб қишлоқ харобаси (мил. ав. 10-8-а. лар). Чуст маданиятинит энг йирик ёдгорлиги. Андижон вилоятининг Ойим қишлоғи яқинидан топилган. Далварзинтепанинг 6000 м2га яқин қисми очилган (1966). 2,5 м дан 3,5 м гача маданий қатлам 3 қурилиш қаватига бўлинади. Ҳар бир қаватидан уй-жой қолдиклари, жез қуйиш устахоналари, ғалла ўралари, меҳнат қуроллари топилган. Бироқ уйлар кам очилган ваетарли ўрганилмаган. Маданий қатламда ташландиқ уй-жойлар ўрнида ён томони билан ғужанак ҳолда ётган бир қанча мурдалар, кўп миқдорда алоҳида суяклар топилди. Булар Далварзинтепада яшаган кишилар антропологик жиҳатдан европеоид ирққа мансуб бўлганлигини кўрсатади. Аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачилик бўлган. Донни қайта ишлаш учун ёрғучоқдан фойдаланилган. Топилган ҳайвон суяклари аҳоли уй ҳайвонларининг барча турини парвариш қилганлигини кўрсатади. Далварзинтепада жез қуйиш иши анча ривожланган. Жездан қилинган ўроқ, искана, бигиз, игна, найза, ўқнинг уч қисми ва зеб-зийнат буюмлари учрайди. Далварзинтепадан топилган темир пичоқ ва темир парчалар қад. Фарғона аҳолиси металл билан анча эрта таниш бўлганлигини кўрсатади. Топилмалар орасида тўқимачиликнинг анча тараққий этганлигидан дарак берувчи материаллар (жез игна, бигиз, урчуқ ва б.) бор.
Музейлар - юртимиз тарихи, халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган қадриятларини ўзида мужассам этган осори-атиқалар, ноёб буюмлар билан ўзлигимизни англашга, ўтмишдан ибрат олиб яшашга ундайди.
Бугун ана шу масканларга аҳоли, айниқса, ёшлар қай даражада ташриф буюрмоқда? Музейларда сайёҳлар учун қандай шароит ва қулайликлар яратилган? Ана шу саволларга Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фаолияти мисолида жавоб топишга ҳаракат қилдик.
Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи капитал реконструкция қилиниб, атрофи ободонлаштирилди, инфратузилмаси тубдан янгиланди. Бу ишлар учун 500 миллион сўм маблағ сарфланди.
Айни пайтда 110 мингдан зиёд экспонат сақланаётган мазкур музейнинг “Жомеъ меъморий обидаси“, “Бобур уй-музейи”, “Чўлпон ёдгорлик музейи”, “Қалъа ёдгорлик мажмуаси” бўлимлари ҳамда Пахтаобод туманидаги “Ҳабибий ёдгорлик музейи” филиали фаолият кўрсатмоқда.
“Жомеъ меъморий обидаси“ бўлимида жойлашган адабиёт ва санъат галереясида тарихимизга оид 20 мингдан зиёд ҳужжат, қўлёзма ва турли даврларда чоп этилган китоблар, шунингдек, Андижон адабий муҳити ва халқ амалий санъатига оид ноёб асарлар, буюмлар ўрин олган. ХIV асрга оид Бобур уй-музейи (Арк ичи) меъморий обидасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар даврига, “Қалъа” меъморий ёдгорлигида эса ХIХ аср ва ХХ аср бошларидаги Андижон тарихига, Абдулҳамид Чўлпон ҳамда Зокиржон Ҳабибий ёдгорлик музейларида ўзбек адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшган ижодкорлар ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар сақланмоқда.

Опубликовано:

 

7 мар 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 2   
@maktabgachatalim3291
@maktabgachatalim3291 3 года назад
Нимага Далварзинтепа Марҳамат туманида деб айтишди... Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғида жойлашган эмасмиди...
@user-lu7kj2qi2d
@user-lu7kj2qi2d 3 года назад
Русслар коп нарса ларни угирлаб кетишган
Далее
Блиц по трекам ❤️
00:50
Просмотров 89 тыс.
24 часа в самом маленьком отеле
21:19
Muzey faoliyati.
5:45
Просмотров 90
АНДИЖОНДА БЕДАНА САЙЛИ
29:33
Просмотров 7 тыс.
Bunisiga nima deysiz | Farruh Soipov 2024
14:36
Просмотров 220 тыс.
Город детства моего АНДИЖАН!
3:27
BOBOHON NARXLARNI YORIB TASHLADI
13:54
Просмотров 3,8 тыс.
MOSKVA KREMILDA ANDIJON POLKA
2:27
Просмотров 3,6 млн