Эфира гап йук ога зор рахмат барибир тарихий мошиналарди зор манам 21011 жугулини 2007 йил сотвадим отамгини дурвади тоза мошиналарди олдим лекин машини куп эсимга тушаверди кайтодан сотган одам билан гаплашиб у хам сотган экан айтган пулига оламан суранг дедим рози булди 24 миллионга кайтариб олиб келдим кашкадарëдан бир эмас икки мошиним хам отами мошинича куринмади юз фоиз ремот килдириб куйибман хар вактдан хайдайман уй ичида куйибман отамдан ëдгорлик
Автотранспорт воситаси бошқа шахсга ўтганда "чиройли" рақамни ҳам биргаликда сотиб олиш мумкинми? Бизга савол келиб тушди: Бир ака 3 йил давомида автотранспорт воситасини бош ишончнома асосида бошқариб юрганлигини, ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини сотиб олаётганлигини билдириб, автотранспорт воситаси рақами ёққанлиги сабабли рақам билан биргаликда сотиб олиши мумкин ёки мукин эмаслиги тўғрисида маълумот беришимни сўради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 683-сонли қарорининг 27 бандига кўра автотраспорт воситаси рақами автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмасдан, улардан қатъиян мақсадли фойдаланилиши учун унга тақдим этилади. Мазкур қарорнинг 32 бандига кўра автотранспорт воситаси рақамини такроран бериш фақат улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлганда, шу жумладан РЎДРБнинг ҳудудий кодига, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш жойига мувофиқ бўлганда, шунингдек РЎДРБ бериш учун белгиланган тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг йўл қўйилади. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шахар ЙҲХБ ходими билан боғландим. Унинг тушунтиришлари ва юқоридаги қарор мазмунидан келиб чиқиб, содда тилда айтганда автотранспорт воситаси рақами билан ўзизга расмийлаштиришиз икки хил тартибда бўлади. Биринчиси, сиз фойдаланаётган рақам оддий тарифда бўлса, рақамнинг аввалги эгаси рақам фойдаланишидан воз кечади ва сиз ўша захоти, рақамни фойдаланишга олишиз мумкин. Бунда, фақат транспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш жойига мувофиқ бўлганда йўл қўйилади. Иккинчиси, рақам тарифи пуллик тарифда бўлиб, оддий рақамлар рўйхатига кирмаса, рақамнинг аввалги эгаси рақамни ўзида сақлаб қолиши мумкин. Рақам эгаси рақамни ўзига сақлаб қолмаган тақдирда рақам пуллик тарифда бўлганлиги боис аукционга чиқарилади ва сиз аукцион орқали рақамни фойдаланишга олишингиз мумкин бўлади. ®️Mirzobek_ochilov