Тёмный

"Зиёрат" билан Ургут туманидаги Чорчинор мажмуасига саёҳат | Ziyorat 

UZBEK TV
Подписаться 2,8 млн
Просмотров 3,2 тыс.
50% 1

"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Буюк алломалар юрти деб эътироф этилган Ўзбекистондан кўплаб илм-маърифат тамаддунига катта ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Уларнинг бой илмий меросини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш борасида юртимизда муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ислом динининг асл моҳиятини ҳамда ҳадис илми тарихи ва унинг эзгу ғояларини тарғиб этиш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказнинг фаолият тури халқаро миқёсда бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, бу борада салмоқли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг маънавий меросини ўрганиш ва улар устида кенг тадқиқотлар олиб бориш хусусида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир” деб таъкидлаганлар. Тарихда Термиз шаҳри ва термизий алломаларнинг муносиб ўрни бор. Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ муфассир, муҳаддис, мутакаллим, мутасаввуф ва фақиҳларнинг буюк хизматлари натижаси ўлароқ, бу шаҳар ҳақида тарихий манбаларда юксак эътирофлар битилган. Тўққизинчи асрда яшаб ўтган муаррих Абул Аббос Яъқубий “Термиз - шаҳарларнинг оналаридан бўлган шонли шаҳардир”,- деб таъкидлаганлиги ёки “Термиз - мадинату-р-рижол” (Термиз - мардлар (олимлар) шаҳридир), - деб эътироф этилиши бу заминдан қанча-қанча улуғ алломалар етишиб чиққанлигига далолат қилувчи ҳақли эътироф. Бугунги даврнинг етук ҳанафий олимларидан, Покистонлик муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ўзининг суҳбатида: “Саҳиҳи Бухорий” ва “Жомий Термизий” асарларини ўқимай олим бўлиш мумкин эмас. Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фахрдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”, - деб юртимизга қилган ташрифлари чоғида таъкидлаган эдилар.

Опубликовано:

 

8 авг 2022

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 9   
@tibbiyotgaoid4397
@tibbiyotgaoid4397 Год назад
Ассалому алайкум барчага. Ажойиб кўрсатув бўлибди. Фурсатдан фойдаланиб 9-август халқаро эгизаклар куни билан барча эгизакларни табриклайман! Барчага эгизак фарзандлар ёки набиралар насиб қилсин, омин. Ҳурмат билан доктор Санжарбек Давлетов.
@user-jl7qe4ts5m
@user-jl7qe4ts5m Год назад
Chor chinorliklar N0: 1 всегда 👆
@ergashmaster84
@ergashmaster84 Год назад
👍👍👍👍
@user-dz4ml8ve9l
@user-dz4ml8ve9l Год назад
Деновдан салом Ургут
@user-dz4ml8ve9l
@user-dz4ml8ve9l Год назад
Деновдан салом Ургут
@user-ls1ll8rv1k
@user-ls1ll8rv1k Год назад
Ассалому алайкум, хурматли курсатув ижодкорлари рахмат,жуда зур, ишларингизни ривожини берсин.Шу ерда кичкина куприкчанинг тагидан булок суви утиб, сувнинг тулкинида, мукаддас Каьбанинг сурати куриниши мужизаси хакида хам бир лавха килиб курсатиб утмабсизларда, видеотасвирда курсатсаларингиз жуда зур булар эди менимча.
@MohamedIsmail-pc5wd
@MohamedIsmail-pc5wd Год назад
What is the name of this site of Ziyarot?
@Tarjima_Trend_kinolar
@Tarjima_Trend_kinolar 8 месяцев назад
Juda koʻp gapirib maydalashib,kitibsiz joʻra
@rifatruzimurodov9883
@rifatruzimurodov9883 12 дней назад
Urgut.bu
Далее
Dragon Age: The Veilguard | Official Gameplay Reveal
20:23