Тёмный

Марказий Осиёнинг қадимий йўллари тарихи | Tarix va yangi talqin 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 616
50% 1

"Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Қадимги халқларнинг турли томонлама ривожланишида савдо ва транзит йўлларнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Мил. авв. III минг йилликка келиб, Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудудлари қадимги аҳоли томонидан ўзлаштириб бўлинган эди. Чўл ва дашт ҳудудлардаги кўчманчи чорвадор аҳоли воҳалардаги ўтроқ аҳоли билан ўзаро алоқаларни бронза даврига келиб янада ривожлантирадилар. Тарихий адабиётлардан маълум бўлишича, Буюк ипак йўли ташкил топмасдан анча илгариёқ Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиё ҳудудларида ўзаро алмашинув йўллари мавжуд эди.
Бронза давридаги (мил. авв. III-II минг йилликлар) ана шундай йўллардан бири «Ложувард йўли» деб аталиб, унинг бир тармоғи Бадахшон, Бақтрия ва Марғиёна ҳудудларини Хоразм, Сўғд, Марказий Қозоғистон ва Урал билан боғлаган. Яна бир тармоғи эса, Бақтрия ва Марғиёнани Месопотамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиё, Миср орқали ўтган. Бадахшон Ложувардининг Ҳинд водийси, Месопотамия ва Мисрдан топилиши бу қимматбаҳо тошнинг Қадимги Шарқда ниҳоятда қадрланганлигидан далолат беради.
Қадимги йўллардан яна бири, Эрон аҳмонийларининг йўли бўлиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил. авв. VI-IV асрларда кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган бўлса, яна бир тармоғи Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл «шоҳ йўли» деб аталади.
Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан Цян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга қарши кураши учун иттифоқчи излаб келган эди. Мил. авв. II-I асрларга келиб, Чжан Цян юрган йўлларда Хитойни Ўрта ва ўарбий Осиё билан боғлайиган карвон йўли пайдо бўлади. Бу йўл Буюк ипак йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 км дан иборат эди. Илк ўрта асрларга келиб, Ипак йўлининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Ўз даврида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган бу йўлнинг дастлабки тармоғи Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган.

Опубликовано:

 

3 ноя 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 1   
@Arzonjoyi
@Arzonjoyi 2 года назад
*АССАЛАМУ АЛАЙКУМ СОВУКОТГАН АХОЛИНИНГ БИР МАСАЛАСИ БОР МАСЛАХАТИЗ ВА ЁРДАМИЗ КЕРАК!*
Далее
FARUX RAIMOV AVJIGA CHIQDI - JAVOHIR🔥
01:01
Просмотров 1,2 млн
29 Роддом12
6:22
Просмотров 40 тыс.