Андижон шаҳридаги масжид.
Ҳа, у Саудияда яшаган ватандошимизнинг пулига қурилган. Аммо Андижон халқи қурган. Андижон шаҳар ҳокими ер ажратган ҚАРОР БИЛАН! Андижон шаҳар ҳокими масжид қурилишига рухсат берган, лойиҳасини тасдиқлаган.
Масжид ва мадраса қуриб битказилган. Аммо мадрасага-ку, "каттакон"лар тирик туриб рухсат бермайди, масжид очилишига ҳам рухсат беришмаган. Каримов замонида янги масжидлар очилишига рухсат берилмас эди.
Ана шундан кейин Андижон шаҳар ҳокимиятидагилар уй сўраб келганларни ана шу масжид мадрасаси хоналарига жойлаштираверган. Бунга шароит бор-йўқлигига ҳам, ИНСОН ТАҚДИРИга ҳам, ИНСОН ҚАДРИГА ҳам тупуришган.
Тасаввур қилинг, 30 та хонада 40 та оила яшайди, 100 дан ортиқ одам яшайди, ҲОЖАТХОНА БИТТА. Унинг ҳам эшиги йўқ! Хоналар иситилмайди! Бу ерга ичимлик суви келтирилмаган!
Масжидни Андижон шаҳар ҳокими шаҳар балансига ўтказиб олиб, ўз ҳамтовоғи бўлган бир тадбиркорга ТЕКИНга беради.Сохта тадбиркор МАСЖИДНИ гаровга қўйиб, банкдан ИККИ МИЛЛИАРД СЎМ кредит олади. Қайтармаслиги олдиндан аниқ бўлгани учун банк сценарий бўйича МАСЖИДНИ аукционга қўяди!
Ҳоким, сохта тадбиркор ва банкир, менимча, Аллоҳнинг уйини сотиб, икки миллиардни бўлиб олишди! Ўзлари бир ғишт қўймаган, халқ қурган масжидни ҳокимлар сотишди!
Мана шу Аллоҳнинг уйини сотиш бўлади! Аллоҳнинг ҳақини ейипш бўлади!
Билмайман, улар Қиёматда Аллоҳга нима дейдилар?!
Тўғри, улар Қиёматга ҳам, Аллоҳнинг БОРЛИГИга ҳам, жаннат, дўзахга ҳам ишонмайдилар!
Аммо биз уларнинг ҳолини Қиёмат Куни томоша қиламиз, инша Аллоҳ!
#andijon #masjid #hokim #harom #haromxur #андижон #масжид #ҳоким #ҳаром #ҳаромхўр #мадраса #муфти #имомхатиб #имом #аукцион #тадбиркор #сохта #банк #банкир #монополия
13 сен 2024