- Йил давомида қишлоқ хўжалиги ходимлари заҳматли меҳнат қилдилар. Бугун Наманганда Хосил байрами - Отчопарда катта улоқ! Бунда муҳими ғолиблик ёки ютуқ эмас - кайфият ва ҳалоллик, - Давлатободда улоқ-кўпкари мусобақасига старт берилди.
Унда вилоят ҳокими, туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари, вилоятдаги ташкилот раҳбарлари, минглаб чавандозлар иштирок этмоқда.
Тадбирни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов очиб берди ва барча чавандозларга омад ва зафарлар тилади.
Медиа Департамент
16 дек 2022